Владимир Бубанья: "Рақибни кучсиз деб айтмаган бўлардим"

Sherzod Nurmatov
21 апр 2026, 12:05
Пролига навбатдаги туридан ўрин олган "Металлург" – "БухДУ" (3:0) учрашувидан сўнг бекободликлар ҳимоячиси Владимир Бубанья ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

​— Ўйин борасидаги фикрларингиз? Рақибни кучсиз деб ҳисоблайсизми?

— Йўқ, рақибни кучсиз деб айтмаган бўлардим. Улар ҳимоявий тактикани танлашган эди. Биз ўз вақтида гол урганимиз ва рақибнинг бир киши кам бўлиб қолгани ўйинимизни анча енгиллаштирди.

​— Лигадаги ҳолат ва ўзгаришлар борасида нима дея оласиз?

— Ҳозирда Про лигада 14 та жамоа иштирок этмоқда. Умуман олганда, туб ўзгаришлар йўқ, бироқ Суперлига йўлланмаси учун курашаётган бир нечта жиддий даъвогарлар бор.

​— Навбатдаги рақиб — "Пахтакор фарм". Ёшлардан иборат жамоага қарши баҳсдан нималар кутяпсиз?

— Ушбу ўйинга қизғин тайёргарлик кўряпмиз. Улар ёш ва иқтидорли жамоа, баҳс осон бўлмаслиги аниқ. Бироқ бизнинг ўз олдимизга қўйган аниқ мақсадларимиз бор ва уларга эришиш учун майдонга тушамиз.

​— Жамоадаги ички рақобатга қандай қарайсиз?

— Таркибимизда 25 нафар юқори савияли футболчи бор ва ҳар бир позицияда камида икки нафардан тенг кучли ўйинчи мавжуд. Кечаги учрашувда ҳам захирадан майдонга тушган 5 нафар футболчи ўйин темпини ошириб, жамоага сезиларли ёрдам берганини кўрдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia