

Унинг биринчи ўйини Басра шаҳрида старт оладиган "Халқаро дўстлик чемпионати"га тўғри келади. Сурия терма жамоаси бу мусобақада Ироқ (22 март), Иордания (24 март) ва БАА (26 март) жамоаларига қарши майдонга тушади.
Маълумки, шу пайтгача Бернд Штанге Сурия терма жамоасини бошқариб келаётганди. Аммо Осиё Кубогидаги муваффақиятсизликдан сўнг ишдан бўшатилди. Эндиликда мамлакат бош жамоасига 54 ёшли Фажр Иброҳим устозлик қилади.



