Сурия терма жамоаси аъзоси бу мавсумда Ўзбекистон Биринчи лигасида тўп тепади

Iskandarov Abdulaziz
8 апр 2025
Бу йил Зайниддин Тожиев бошчилигидаги "Замин" жамоаси Биринчи лига ва кубок баҳсларида иштирок этади.

Бироздан сўнг жамоа аъзолари мамлакат кубоги доирасида "Қўқон-1912"га қарши майдонга чиқади. Таркибларга эътибор берар эканмиз Сурия терма жамоаси аъзоси Максим Сарраф бу йил "Замин" шарафини ҳимоя қилиши маълум бўлди. Маълумот учун, 20 ёшли кипер ўтган мавсум Суперлигада "Андижон" жамоасида ўйнаганди. 

Трансфермаркет портали унинг нархини 25 минг еврога баҳолаган. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia