Сурия бош мураббийи: "Тошкентда ҳам шундай об-ҳавода ўйнаймиз"
29 авг 2016 12:01
Янгиликлар
Сурия бош мураббийи: "Тошкентда ҳам шундай об-ҳавода ўйнаймиз"
Тожикистон - Сурия (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Айман Ал Ҳаким ўз фикрларини билдирди.
Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди.
"Тожикистон терма жамоаси майдон эгаси сиафтида кўпроқ ҳужум қилишини кутгандим, бироқ улар асосан ҳимояланишди. Тан олишим керак, бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Тожикистон билан ўйин бизга Ўзбекистонга қарши баҳсдан олдин кўп нарса берди. Тошкентда ҳам шундай об-ҳавода ўйнаймиз. Жамоамиз ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмади. Тожикистон яхшим ҳимояланди, аммо ҳужумда деярли ҳеч нима қила олмади. Балки, бу мураббийлар штабининг кўрсатмаси бўлгандир", - дейди Айман Ал Ҳаким.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Сурия учрашуви 1 сентябрь куни соат 20:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар