UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  5 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  42 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  186 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  32 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19

Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди? Янгиликлар

Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?

Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили билан танишинг.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, реф!" Телеграм-канали) 2022 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни таҳлил қилиб келмоқда.

Эътиборингизга Суперлиганинг 2025 йилги мавсуми биринчи туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлилини ҳавола этамиз.


✅❌ ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Янада аниқроқ таҳлил қилиш учун бошқа ракурслардан олинган такрорий вазиятлар етишмайди. Мавжуд такрорий вазиятлардан хулоса қилиш мумкинки, ОКМК ўйинчиси оёқларини йиғиштириб, "Бухоро" дарвозабони билан тўқнашув оқибатларини юмшатишга ҳаракат қилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳужумчи дастлаб дарвозабонни кўрмаган ва қанотдан кесиб узатилган пайтда фақат тўпга интилган. Умуман олганда, ҳакамнинг сариқ карточка кўрсатиш қарорини маъқуллайман.

Жанжал хусусида: ҳакам иккала жамоа ўйинчиларига камида сариқ карточка кўрсатиши лозим эди.

 

ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди. "Бухоро" ҳимоячисининг қўли тирсагидан букилган ҳолда ерга тегди. Қўл ёнга перпендикуляр ҳолда чўзилмаган, аксинча танага етарлича яқин жойлашганди.

 

✅✅ ОКМК – "Бухоро"

ВИДЕО

Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат мавжуд эмас, ҳужумчилар чизиқ ортида жойлашган. VAR тизими эҳтимолий қоидабузарликни текширган бўлиши мумкин. Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ва ОКМК голини ҳисобга олиш қарорига қўшиламан. "Бухоро" ҳимоячиси рақибига суяниб, унинг қўллари елкасида эканлигини сезгач, контактни бўрттириб кўрсатишга уринган ҳолда йиқилди. Бу ерда очиқ-ойдин қоидабузарлик кўзга ташланмайди. Ҳеч бўлмаганда, бизда мавжуд бўлган такрорий вазиятлар асосида шундай хулоса қилиш мумкин. Гол тўғри ҳолатда ҳисобга олинган.

 

"Қизилқум" - "Сурхон"

ВИДЕО

ОКМК - "Бухоро" учрашувидаги қўл билан боғлиқ эпизодидан фарқли ўлароқ, бу ҳолатда тўпга айнан қўл билан ўйнаш ҳолати содир бўлган. Пенальти тўғри белгиланган. "Сурхон" футболчиси тўпни узатаётганда, "Қизилқум" ҳимоячиси қўлини ёнга чўзган, бу эса қоидабузарлик ҳисобланади. Бундай вазиятда сариқ карточка кўрсатиш шарт эмас.

 

✅❓ "Қизилқум" - "Сурхон"

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни тўғри ҳолатда давом эттирди. "Қизилқум" ҳужумчиси дарвозага зарба берганидан сўнг, у билан "Сурхон" дарвозабони ўртасида тўқнашув юз берди. Бундай ҳолатларда, фақат ҳимоячи томонидан ҳаддан ташқари тажовузкорлик ёки ўта эҳтиётсиз ўйин кўрсатилгандагина пенальти белгиланиши мумкин.

Воқеанинг иккинчи босқичи: тўпнинг дарвоза чизиғини кесиб ўтган-ўтмаганлиги. Бу саволга аниқ жавоб бериш учун дарвоза чизиғи бўйлаб такрорий вазиятни кўриш зарур. Агар тўп дарвозани тўлиқ кесиб ўтганини тасдиқловчи далил бўлмаса, ўйинни давом эттириш лозим.

 

"Хоразм" - "Шўртан"

ВИДЕО

Ушбу вазиятда қоида бузилмаган. "Шўртан" жамоаси ўйинчиси зарба беришга чоғланаётган пайт "Хоразм" ҳимоячиси билан тўқнашиб кетган. Контакт ҳолати жуда кам, бу жараён қоидабузарлик ҳисобланмайди. Ҳакам ўйинни тўғри равишда давом эттирди.

 

"Навбаҳор" - "Динамо"

ВИДЕО

Менимча, бу ҳолатда қоидабузарлик йўқ эди. Агар "Динамо" ўйинчиси рақиб дарвозасини ишғол қилганда, голни инобатга олиш керак бўларди. Олдинги эпизодда бўлгани каби, бу сафар жисмоний контакт ҳолати жуда кичик эди. VAR учун бу "ноаниқ зона" ҳисобланади, сабаби, аниқ бўлмаган вазият учун видеоассистент аралашишга ҳақли эмас.

 

"Навбаҳор" - "Динамо"

ВИДЕО

Тўп айнан қаерга теккани ҳақида аниқ тасаввур йўқ. Агар VAR бошқа ракурслардан такрорий вазиятларни кўрсатмаган бўлса, видеоассистент ҳам эпизодга аралаша олмаган бўларди.


Шу тариқа, Суперлига-2025 мавсумининг биринчи тур ўйинларида ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди. Бундан ташқари, иккита эпизодда экспертимиз қўшимча ракурслар ёки такрорий вазиятлар сифати етарли бўлмагани сабабли ҳакамларнинг қарори тўғри ёки нотўғри эканлигини аниқлай олмади.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
12 мар 14:55:01
rustam
Эй гандон! Ты че слепой? Нападающий ОГМК сзади толкнул в спину защитника Бухары и тот не смог отбить мяч головой! За такое нарушение желтая карточка и отмена гола! Судья тварь получил вознаграждение от ОГМК.
+1   
12 мар 12:15:54
the best youtuber
Endi bizi futbolni tahlil qilish qattegi oqquloq o'risga qoldimi?
+1   
12 мар 09:58:13
Azizxon Akbarov
Суперлигада Пахтакорга дам бериб хато қилишди.Мардлар ўйинида аямаслик керак
   
12 мар 16:49:44
1994 Nurafshon
Бу алкаш арокни ичиб олиб гапираверади мухлисларни узи хакамларни канака бошкаришини яхши билади хакамлар кимдан куркади ва кайси командага ен босиш керак шуни хис килиб уйинларни бошкаради афсус бизда шунака бу халигача тузалмайдигон касаллик
   
12 мар 11:00:37
Бахтиёр Ашуров
Аих фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бормасала булайди, техник маглубият (0-3) йозиларди, шунча пул ессиз
Кейин отни калласидай жаримани сиз тўлаб берармидийиз?
   
12 мар 10:05:01
Аих
Бормасала булайди, техник маглубият (0-3) йозиларди, шунча пул ессиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика