UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  3 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  94 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  77 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1087 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

Суперлиганинг биринчи даврасидаги асосий рақамлар. Қайси футболчилар ўз ўйинлари билан ажралиб туришди? Янгиликлар

Суперлиганинг биринчи даврасидаги асосий рақамлар. Қайси футболчилар ўз ўйинлари билан ажралиб туришди?

Замонавий футболда статистика муҳим роль ўйнайди.

Рақамлар орқали футболчи ҳақида кўп нарсаларни, масалан, ўйин услуби ёки унинг самарадорлигини билса бўлади. Шу сабабдан Сhampionat.Asia мухбири Николай Егоричев WyScout таҳлилий платформасида Суперлига ўйинчиларининг статистикаларини ўрганди ва биринчи давра бўйича энг қизиқарли рақамларни танлади. Қайд этиш керакки, WyScout'да Суперлиганинг барча ўйинлари ҳам тақдим этилмаган (80% атрофида), шу сабаб рақамлар бироз ноаниқ бўлиши мумкин.


Самарали ҳаракатлар

Биринчи кўрсаткич – кутилган голлар ва ассистлар. Биринчи ўринда "Навбаҳор" вакили Жамшид Искандеров (7,17). Қизиқарлиси, унинг ҳисобида биринчи даврада 3та гол ва 4та ассист бор. Шундай экан, Искандеров ўзининг гол уриш ва шерикларига голли узатма бериш бўйича барча имкониятларини амалга оширди дейиш мумкин. Иккинчи ўринда 9та гол ва 2та ассист билан Драган Черан (6,69). Серб статистика амалга ошириши керак бўлганидан кўра тез-тез гол ва ассист қайд этган ҳолда, сермаҳсуллик кўрсатмоқда. Шунингдек, топ-5га Хуршид Ғиёсов (6,53), Тома Табатадзе (5,61) ва Темурхўжа Абдихолиқов (5,48) киради. Фахрий Жасур Ҳасанов қизиқарли рақамларни кўрсатмоқда – у кутилган ассистлар бўйича Жамшид Искандеров (2,88)дан сўнг иккинчи ўринда. "Сўғдиёна"нинг қаримайдиган етакчиси учта голли узатма берди, шунингдек битта гол урди. Ва у 39 ёшда!

Биринчи даврадан сўнг Суперлиганинг энг яхши тўпурарлари Драган Черан ва Рубин Хебай бўлиб турибди. Шу билан бирга, "Андижон" форвардида ўртача ўйиндаги тўплар сони борасидаги статистика сербникидан юқорироқ – мос равишда 0,95 ва 0,69. Аниқроғи, Хебай деярли ҳар ўйинда гол урмоқда! "Сўғдиёна" ҳужумчиси Зенан Займовичда бу кўрсактич 0,69 (Черанда ҳам шунча).

Бош билан гол уриш бўйича биринчи ўринни Мартин Боакье ва Ҳусниддин Алиқулов эгаллаб турибди – уларда учтада тўп. Алибек Давронов, Драган Черан ва Шохруҳ Гадоевда иккита тўпдан.


Алдаб ўтишлар

Алдаб ўтишлар сони бўйича биринчи ўринда Остон Ўрунов (98). Ундан сўнг Руслан Жиянов (74), Ислом Кенжабоев (69), Ҳумоюнмирзо Иминов (64) ва Дониёр Абдуманнопов (63) жойлашган.

Ҳар бир ўйинда ўртача рақибдан ўтиб кетишга уринишлар сони бўйича ҳам Ўрунов етакчи (10,15). Шу билан бирга, Остонда дриблингларнинг муваффақият фоизи унча баландмас – атиги 60,2%. Бу борада биринчи ўрин Жасур Ҳасановга тегишли (71,1%). Шунингдек, топ-5дан Ҳожиакбар Алижонов (69,5%), Шахзод Ғофурбеков (63,9%) ва Шерзод Насруллаев (60,5%) киради.


Юқоридан узатмалар

Жасур Ҳасанов етакчилик қилаётган яна бир кўрсаткич – узатмалар сони (70) ва уларнинг ўйин давомидаги сони (7,33). Топда шунингдек Ҳожиакбар Алижонов (68 / 6,23) ва Шерзод Насруллаев (64 / 6,5) бор. Юқоридан тўп узатмаларнинг аниқлиги бўйича энг яхши футболчи ОКМК ҳимоячиси Дилшод Аҳмадалиев (51,3%)дир. Ундан ташқари, юқоридан узатмаларнинг аниқлиги бўйича топ-5дан Мирзоҳид Ғофуров (47%), Шерзод Насруллаев (45,3%), Жавоҳир Қаҳрамонов (45,1%) ва Фарруҳ Сайфиев (42,8%) ўрин эгаллаган.


Офсайдлар

Ўйиндан ташқари ҳолат ҳақида ҳам маълумот бериш керак. Суперлиганинг биринчи даврасида энг кўп Сильванус Нивели офсайдда қолиб кетган (18). Бу ўйин давомида бир яримта деганидир.


Узатмалар

Доимгидек энг кўп узатмаларни мудофаа маркази ўйинчилари ва таянч ярим ҳимоячилар амалга оширишди. Эътиборлиси, энг яхши беш футболчидан уч нафари ОКМК вакилларидир:

Одил Абдумажидов ("Олимпик") – 661;

Абдулла Абдуллаев (ОКМК) – 580;

Одил Ҳамробеков ("Пахтакор") – 563;

Сардор Раҳмонов (ОКМК) – 538;

Анзур Исмоилов (ОКМК) – 537.

Узатмаларнинг аниқлигига келсак, бу ерда ҳам Одил Абдумажидов (94,7%) биринчи ўринни банд этиб турибди. "Бунёдкор"дан Акбар Исматуллаев 93,6% аниқликни кўрсатди, Сардор Раҳмонов (92,5%) ва Шаҳзод Тоиров (92,2%)да ундан бироз камроқ. Топ-5ни "Сўғдиёна"дан Миржалол Абдумуталов якунлаб бермоқда.


Калит узатмалар

Ва яна Жасур Ҳасанов! "Сўғдиёна" фахрийси ўртача ўйин давомида 1,15 марта калитли узатмани (шеригига зарба олдидан пас) амалга оширди. Топ-5да шунингдек Санжар Турсунов (1,05), Ҳожиакбар Алижонов (0,92), Дониёр Абдуманнопов (0,9) ва Жасур Яхшибоев (0,88)ни кўришимиз мумкин.


Узун узатмалар

Узун узатмалар бўйича энг яхшилар орасида Суперлиганинг бир йўла уч дарвозабони кирган: Жавоҳир Илёсов (108), Раҳимжон Давронов (103) ва Милан Митрович (94). Улардан ташқари, рўйхатда "Сурхон"дан Шохжаҳон Султонмуродов (105) ва Зоир Жўрабоев (86) бор.

Ўйинда ўртача узун пасларнинг сони бўйича энг катта кўрсактич Санжар Турсуновда – 11,2. Ундан сўнг Муҳаммадали Алиқулов (10,7), Абдураҳмон Комилов (9,53) ва юқорида таъкидланган Султонмуродов (9,55) ва Давронов (9,4) кетмоқда.

Аниқлик бўйича энг яхши дарвозабон "Нефтчи"дан Акбар Тўраев (82,2%) ҳисобланади. Энг яхшилар бешлигида шунингдек Керим Палич (81,8%), Валижон Раҳимов (74,5%), Иброҳим Иброҳимов (73,2%) ва Обид Жўрабоев бор.


Тўп билан юриш

Остон Ўрунов тўп билан юришга уриниш бўйича Суперлигадаги энг яхши ўйинчи ҳисобланади. У 38 бор рақиблар мудофаасини ёриб ўтишга уринган. Ҳожиакбар Алижонов (37)дан битта уриниш кам. Кутилмаганда бу рўйхатда "Пахтакор" марказий ҳимоячиси Шахзод Азмиддинов бор – унда тўп билан юриш бўйича 30та уриниш бор. Ислом Кенжабоев ва Жавоҳир Қаҳрамонов бундай уринишлардан мос равишда 28 ва 27 бор қилишган.

Бир ўйинда ўртача тўп билан юриш бўйича ҳам Остон Ўрунов (3,94%) биринчи ўринда. Асад Собиржоновда 3,83, Алижоновда 3,4, "Олимпик"дан Жасур Жалолиддиновда 3,33. Бешликни Фарруҳ Сайфиев (3,06) якунлаб беради.


Дарвозабонлар маҳорати

"Турон" дарвозабони Раҳимжон Давронов ўз дарвозасига келаётган 51 зарбани бартараф этган. Топ-5га шунингдек Жавоҳир Илёсов (49), Артём Потапов (47), Суҳроб Султонов (44) ва Игорь Литовка (33) киради. Сейвлар сони бўйича ҳам Давронов етакчи – 38. Потапов (36)дан иккита сейв кам, учинчи ўринда эса Султонов (33). Бешликни Илёсов (32) ва "Нефтчи"дан Тўраев якунлаб бермоқда.


WyScout талқини бўйича Суперлига биринчи давра рамзий терма жамоаси бундай кўриниш олган. Ўйинчилар самарадорлиги ва статистикалари бўйича автоматик тарзда аниқланган.


Николай Егоричев тайёрлади

Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика