UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Машраб Одилов: "Гуруҳимиздаги барча жамоалар бир-бирига жуда муносиб"  0 16:43"Интер" МЮдан таклиф кутяпти  0 16:41Евро-2024. Венгрия - Швейцария. Превью  0 16:114та гол, қизил карточка, пенальтилар серия. БМБ Ўзбекистон кубогини қўлга киритган ўйин ва тақдирлашдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Аббос Элмуродов: "2021 йилги Жаҳон чемпионатида ёш ва тажрибасиз эдим. Ўзбекистонда ўтказиладиган Мундиалда энг яхши ўйинимни намойиш этаман"  0 15:22Лаутаро Месси унга пенальтини бергани ҳақида: "Месси майдонда ва унинг ташқарисида буюк инсон"  16 15:08"Аталанта" "Милан" футболчисини сотиб олди  1 14:34Модрич Мбаппенинг гапларига қўшилмади  15 13:39"Пахтакор" собиқ футболчиси Оливер Шаркичнинг эгизаги вафот этди. У терма жамоа посбони эди  0 13:26Шотландия терма жамоаси устози: "2 та ўйинда 4 очко тўплашимиз керак"  0 12:59Тони Кроос Шотландияга қарши баҳсда берган пасларининг 99% аниқ бўлди  4 12:24Бу қизиқ. Германия ҳимоячиси Рюдигер Шотландиянинг Евролар тарихидаги тўпурарларидан бирига айланди  4 11:10Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди  87 10:42«Барселона» собиқ устози: «Фаолиятимдаги энг қийин давр Каталонияда ўтган. У ерда раҳбарият мени қўллаб-қувватламаган»  8 10:15Роналдиньо Бразилия иштирокидаги ўйинларини кўрмаслигини маълум қилди. Нега?  8

Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди Янгиликлар

Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

Жорий йилнинг 27 май санасида Суперлига 2024-йилги мавсумнинг 9-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. 9-тур доирасида ўтказилган ўйинларда жами 8 та баҳсли вазият юзага келди. Шунингдек, Про лига доирасидаги битта вазият ҳам Эксперт-ҳакамлар комиссияси назаридан четда қолмади.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: Про лига, "Бухоро" - "Қўқон-1912" баҳси: эҳтимолий 11 метрлик жарима зарбаси.

"Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашувининг 39-дақиқасида меҳмонлар бурчак зарбасини тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу вазиятда мезбонлар жарима майдони ичида қўқонликлар футболчиси йиқилиб тушди. Бош ҳакам Раҳимбек Каримов бу ҳолатни пеналти учун етарли эмас, деб баҳолади.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда тўп ўйинга киритилмаган ва бу каби ҳолларда пеналти белгиланмайди. Шу сабаб ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


2-вазият: "Металлург" - "Навбаҳор" учрашуви: меҳмонлар голи.

"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинининг 15-дақиқасида меҳмонларнинг 77-рақамли вакили А. Собиржонов майдон эгаларининг 31-рақамли футболчиси М. Миличдан тўпни олиб қўйди ва пас бериб, голга ҳаммуаллифлик қилди. Бош ҳакам Акобир Шукуруллаев бу ҳолатда ўйин давом этиши кераклигини маълум қилди ва голни инобатга олди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур вазиятда футболчи тўп учун ўйнаган ва қоидабузарлик қайд этилмаган. Шу сабабли, ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


3-вазият: "Пахтакор" - "Қизилқум" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувининг 53-дақиқасида мезбонларнинг 27-рақамли футболчиси С. Собирхўжаев рақибига қарши кескин ҳаракат қилган ва унинг оёғига жиддий зарба берган. Бош ҳакам Фарух Янсупов ВАР хулосасидан сўнг ярим ҳимоячига тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатган.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда футболчи рақибига нисбатан қўпол муносабатда бўлган ва кескин ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси реферининг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


4-вазият: Яна ўша учрашув: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувининг 36-дақиқасида меҳмонларнинг 4-рақамли футболчиси И. Ваҳобов қўлига ўз жарима майдонида тўп теккан. Бош ҳакам Фарух Янсупов ВАРдаги ҳамкасблари билан мулоқот қилгач, вазият пеналтига тортмаслигини қайд этган.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчининг қўли танага ёпишиб турибди ва пеналти учун асос етарли эмас. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.


5-вазият: Яна ўша ўйин: баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувининг 33-дақиқасида меҳмонларнинг 27-рақамли футболчиси Ш. Жўрабековнинг қўлига ўз жарима майдонида тўп тегди. Бош ҳакам Фарух Янсупов ВАРдаги ҳамкасблари билан мулоқот қилгач, вазият пеналтига тортмаслигини маълум қилган.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда Эксперт-ҳакамлар комиссияси камера ракурсидан ҳолат яхши кўринмаганини маълум қилган ҳолда ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайди.


6-вазият: "Насаф" - "Динамо" ўйини: қизил карточка.

"Насаф" - "Динамо" баҳсининг 9-дақиқасида мезбонларнинг 5-рақамли футболчиси Ғ. Ғайбуллаев самарқандликларнинг 10-рақамли аъзоси Ж. Кожонинг оёғига жиддий зарба берди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев дастлаб сариқ карточка кўрсатди, аммо ВАРда ҳолатни ўрганганидан сўнг қаршиликлар сардорини майдондан четлатди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда ҳимоячи тўпга улгурмаган ва рақибига нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Шу сабаб ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.


7-вазият: "Нефтчи" - ОКМК тўқнашуви: 11 метрлик жарима зарбаси.

"Нефтчи" - ОКМК беллашувининг 19-дақиқасида мезбонларнинг 11-рақамли футболчиси Ж. Қаҳрамонов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва пас берганидан сўнг ҳимоячи унга нисбатан қўполлик ишлатган. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов бу вазиятда ВАР орқали вазиятни ўрганиб, пеналти белгилади ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда меҳмонлар ҳимоячиси тўпга улгурмаган ва рақибининг оёғини босиб олган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси реферининг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


8-вазият: "Нефтчи" - ОКМК тўқнашуви: футболчилар ўртасидаги жанжалли вазият.

"Нефтчи" - ОКМК беллашувининг 90+1-дақиқасида футболчилар ўртасида жанжал юзага келди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов мезбонлардан А. Ғофуров ва Ж. Жалолиддиновга сариқ карточка кўрсатди. Шунингдек, меҳмонлардан М. Тошматов ҳам огоҳлантирилди. 

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда Эксперт-ҳакамлар комиссияси реферининг қарорини қўллаб-қувватлаган ҳолда ОКМК дарвозабонига ҳам сариқ карточка кўрсатилиши кераклигини маълум қилади. 

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази футболчиларни турли провокацияларга учмасдан, мухлислар олдида тоза, чиройли ва жозибали футбол намойиш этишга чорлаб қолади. Марказ қолган футболчилардан ҳам ҳалол ўйнашга, мухлисларни, футболни ва ўзларини алдамасликни сўраб қолади.

9-вазият: "Локомотив" - "Сурхон" тўқнашуви: эҳтимолий пеналти.

"Локомотив" - "Сурхон" беллашувининг 8-дақиқасида термизликлар жарима майдонида мезбонларнинг 8 ва меҳмонларнинг 66-рақамли футболчилари ўртасида тўқнашув юзага келди. Бош ҳакам Хушнуд Суюнбоев бу вазиятда пеналтига асос йўқлигини қайд этиб, учрашувни давом эттирган.  

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ҳимоячи тўпга биринчи бўлиб улгурган, рақиби эса унга келиб урилган. Пеналти белгилаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Эксперт-ҳакамлар комиссияси реферининг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

+2   
28 май 21:57:13
Aziz Yuldashev
Фақат қўллаб қувватланибди хакамлар, кейинги ўйинларда яна расво хатолар қилиши учун бонус берилгандек гап
+1   
29 май 06:51:22
Ixtiyor Yusupov
Шархловчилар уйин чузишларни оклаб гапиришган вазиятлар буляпти. Бу уйинди ёзилмаган конуни айблаб бумеди агар нарги жамоа гол урганда улархам шундай киларди дейишяпди. Европада мухлислархам шархловчилархам буни кораледи. Уйинчилар уйалади хар нарсага ётвогани.
+1   
28 май 23:41:27
mirabzal
хаммаси бир бирини оркасини ёпиб юуруради коллаб куввтлаб яаусупов хакамлини эпломасакан 1 бохо хакамлигига
+1   
28 май 23:29:57
Shuxrat Allabergenov
Экспертлар хам Журабековга Кул Билан уйнаш мумкин деб иккиланиб колишибди.
   
29 май 09:11:40
Umrbek Egamberganov
Futbolimiz kattalari sizlardan iltimos proliga ga ham ozgina etibor beringlar. Kecha Xorazm Buxoro baxsida hakam Ravshan Abduvohidov oʻyinning 77-daqiqasida Xorazm oʻyinchisini oʻyindan chetlatdi. Bu vaziyatda hech qanday oʻyin qoidasi buzilmagandi. Shu vaziyatni koʻrib chiqishingizni iltimos qilamiz.
   
29 май 08:25:44
IzzaTilloh Foziljonov
Paxtakor buncha kuyiladi a Anjanga malades ekanda a ham hakamlardan aziyat chekadi hm tartib intizom qoʻmitasidan zato muhlislari vip xakamlar qoʻmitasi shunchaki niqob hamma yoʻq kelishilgan tepadan buyuruq shundaki.yana vodiy jamoalari chempion boʻmidi.kimda pul vip boʻlsa ashi chempion boʻladi.Doʻstlar bu Angliya premyer ligasi emas bu oʻzimozni shunchaki sodda noqobil. Chempionatining.
   
29 май 08:14:33
Arsenal london drujba
Sikilib ami chiqqan chempionat kimga kerak
   
29 май 08:03:38
Пахтакорим
нимеймуш? қўли танасига ёпишиб турганмуш!? Бу холатда агар тўп йўналиши дарвозага кетаётган бўлса чет элда пенальти белгиланади! Иккинчидан, қайси камерадан кўрдингиз? Камералар тескари томонда эдику?! Кечаги Алё, Реф ва бугунги комиссиянг хам бир гўр экан! Суф э!
   
29 май 06:57:46
Ixtiyor Yusupov
Шархловчилар фудбол шархлаганда бахсли вазиятлар буганда етиборли булиб холис фикрини билдирсин. Шу холис фикирларини ёки нохолис фикирларини етиборсизликларини етиборлигларини курадигон буларга акли йетадигон мухлислар жуда куп.
   
28 май 21:59:27
nerazzuri
Кумитани карорлари жуда шубхали .
-1   
28 май 22:04:47
Садриддин Тўланбойев
nerazzuri фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кумитани карорлари жуда шубхали .
Сизларни зарарларинга ишладида а кўмита))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика