UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  26 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  84 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  12 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  24 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

"Водий дербиси"да четлаштириш ва кўплаб пенальтилар. Суперлига 3-тур ўйинларидаги ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

"Водий дербиси"да четлаштириш ва кўплаб пенальтилар. Суперлига 3-тур ўйинларидаги ҳакамлик таҳлили

Ҳакамлар нечта хатога йўл қўйди?

Championat.аsia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф" Telegram канали муаллифи) Суперлиганинг 3-тур ўйинларидаги баҳсли ҳолатларни кўриб чиқди. 


"Хоразм" - "Бухоро"

Ҳакамнинг "Хоразм" дарвозасига пенальти белгилаш қарорини қўллаб-қувватлайман. Бу ерда жуда оддий ҳолат содир бўлган: ҳимоячи тўпга етиб келишга бир лаҳза кечикди, "Бухоро" ҳужумчиси эса тўпни жарима майдони чизиғи бўйлаб йўналтирди. Бу карточкасиз пенальти белгилашга асос бўладиган вазият ҳисобланади.

ВИДЕО


"Хоразм" - "Бухоро"

ВАРнинг ўйинга аралашуви бўйича қарорига тўлиқ қўшиламан. Бу ерда ҳеч қандай жазо чораси талаб қилинмайдиган ошкора ҳолат содир бўлган. "Бухоро" ўйинчисининг подкатидан сўнг, "Хоразм" ўйинчиси оёқда туриб қолиб, жиддий тўқнашувдан қочишга ҳаракат қилди. Бироқ у тасодифан тиззаси билан рақибининг елка қисмига тегиб кетди. Майли, бу қўполликдир, лекин ундан ортиғи эмас. Баъзи ҳакамлар бундай вазиятда ҳатто қоидабузарликни белгиламаган бўларди. Қизил карточканинг бекор қилиниши тўғри қарор бўлди.

ВИДЕО


"Қизилқум" - ОКМК

ВАРнинг ўйинга аралашиш қарорини қўллаб-қувватлайман. Кўриниб турибдики, "Қизилқум" ҳимоячисининг чап қўли тирсагидан букилиб, ён томонга чўзилган. Майдондаги ҳакамнинг буни дарҳол пайқаши қийин эди, чунки зарба кучли бўлган ва жарима майдонида ўйинчилар тўпланиб қолган эди, шунингдек, қўл бошнинг кўз илғамас текислигида жойлашганди. Аммо якуний қарор тўғри бўлди - "Қизилқум" дарвозасига карточкасиз пенальти белгиланди. Бундан ташқари, эпизодни етарлича тез кўриб чиқилгани ҳам таҳсинга сазовор.

ВИДЕО


"Қизилқум" - ОКМК

Вазиятни баҳолаш мураккаб, аммо менинг фикримча бу пенальти эмас. Стоп-кадрда тўп ОКМК ҳимоячисининг тирсак қисмига теккани кўринади, бироқ қўл танага ёпишган ҳолда бўлиб, тана майдонини ғайритабиий тарзда кенгайтирмаган. Эҳтимол, ҳакамларда бошқа ракурслар мавжуд бўлган ва шу сабабли улар пенальти белгилашга қарор қилгандир.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Андижон"

ВАР аралашувидан сўнг чиқарилган якуний қарор мутлақо тўғри бўлди. "Андижон" жамоаси ўйинчисига қизил карточка асосли равишда кўрсатилди: у рақибини кўриб турган ҳолда, ўнг оёқ бутсасининг таг қисми билан унинг тизза атрофини атайин босди. Бу ҳолатда енгиллаштирувчи омиллар йўқ.

ВИДЕО


"Навбаҳор" - "Андижон"

Бундай ракурслардан тўпнинг майдонни тўлиқ тарк этгани ёки этмаганини аниқлаш жуда мушкул. Барча такрорий лавҳалар шундай бурчак остидаки, тўп ён чизиққа тегиб тургандек таассурот уйғотади. Умуман олганда, ёрдамчи ҳакамнинг қарорига ишонмасликка асос йўқ. Кейин юзага келадиган қарама-қаршиликни ҳам такрорий лавҳалар орқали баҳолаш жуда қийин. Можаронинг нимадан бошланганини кўриб бўлмайди: фақат икки жамоа вакилларининг улкан тўдаси кўзга ташланган.

ВИДЕО


"Бунёдкор" - "Сурхон"

Мураккаб вазият. Аввало, ҳакамнинг кўзидан яширин икки ўйинчининг кураши. Ҳакам учун ноқулай ҳолат, у тўқнашувчиларни кўра олмаяпти. Курашнинг ўзи, шубҳасиз, қоидаларга зид "ушлаб қолиш" ҳисобланади. Бироқ, муҳими шундаки, бу эпизод бурчакдан тўп ўйинга киритилишидан олдин содир бўлмоқда. Шу боис, бу эпизодни эътибордан четда қолдириш мумкин. Сўнгра "Бунёдкор" футболчиси бош билан зарба берди ва тўп "Сурхон" ўйинчисининг қўлига тегди. Бу қоидабузарлик ҳисобланади, ҳакам яхши позицияда турган эди ва тезда тўғри қарор қабул қилди. Қўл танага нисбатан тик ҳолатда бўлиб, тана ҳажмини нотабиий тарзда кенгайтирган эди.

ВИДЕО


"Бунёдкор" - "Сурхон"

ВАРнинг тўғри аралашуви ва ҳакамнинг адолатли якуний қарорини эътироф этиш мумкин. "Бунёдкор" ўйинчисининг чап қўли ён томонга чўзилган ҳолда, тана юзасини кенгайтирмоқда. Бу қўшимча жазоларсиз пенальти деганидир.

ВИДЕО


"Насаф" - "Нефтчи"

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш ҳақидаги якуний қарорини қўллаб-қувватлайман, ВАР ҳам вазиятга тўғри аралашди. Бу ҳолатда яққол қоидабузарликни кўрмаяпман, иккала футболчи ҳам тўп учун курашмоқда. "Насаф" ўйинчиси тўпни ён томонга йўналтиргандан сўнг, "Нефтчи" ҳимоячиси гавдасини буриб, тўп томон ҳаракат қилишга улгурди. Агар фол ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи бўлиб ҳужум қилаётган томон ўйинчиси рақибини орқасидан итариб қоидани бузди. Умуман олганда, ушбу вазиятда энг мақбул қарор – "ўйинни давом эттириш".

ВИДЕО


"Машъал" - "Сўғдиёна"

Таҳлил қилиш учун анча мураккаб вазият, чунки тўпнинг қаерга текканини аниқ кўрсатадиган яхши ракурс мавжуд эмас. Ўйин шарҳида мавжуд бўлган ракурсларга кўра, бу ВАР аралашувини талаб қиладиган эпизод эмас. Бундай ҳолларда фақат ҳакам қарорини қўллаб-қувватлаш керак, холос. Шундай экан, "Машъал" дарвозасига белгиланган пенальти тўғри амалга оширилган.

ВИДЕО



Шунингдек, мутахассисимиз "Пахтакор" ва "Машъал" ўртасидаги 1-турнинг қолдирилган учрашувини ҳам таҳлил қилди. Бироқ унда фақат битта баҳсли ҳолат мавжуд эди.

ВИДЕО

Ўйин шарҳида офсайд чизиқлари кўрсатилган такрор намойиш этилмади. Қизиқ, бу ўйинда улардан фойдаланилганми? Стоп-кадрга қараганда, "Пахтакор" ҳужумчиси ҳимоячига нисбатан тахминан ярим тана бўйи дарвозага яқинроқ тургандек таассурот қолдирди.

Бироқ вазият етарлича сергаклик касб этади, сабаби ёрдамчи ҳакам ҳужум қилаётган томон фойдасига қарор қабул қилган. Умуман олганда, бу ерда ВАРнинг якуний қарорига ишонмасликка асос йўқ, аммо агар офсайд чизиқлари ишлатилган бўлса, мазкур жараён лавҳаси ўйин трансляциясида бўлиши лозим эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика