UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Модрич Мбаппенинг гапларига қўшилмади  0 13:39"Пахтакор" собиқ футболчиси Оливер Шаркичнинг эгизаги вафот этди. У терма жамоа посбони эди  0 13:26Шотландия терма жамоаси устози: "2 та ўйинда 4 очко тўплашимиз керак"  0 12:59Тони Кроос Шотландияга қарши баҳсда берган пасларининг 99% аниқ бўлди  4 12:24Бу қизиқ. Германия ҳимоячиси Рюдигер Шотландиянинг Евролар тарихидаги тўпурарларидан бирига айланди  3 11:10Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди  80 10:42«Барселона» собиқ устози: «Фаолиятимдаги энг қийин давр Каталонияда ўтган. У ерда раҳбарият мени қўллаб-қувватламаган»  8 10:15Роналдиньо Бразилия иштирокидаги ўйинларини кўрмаслигини маълум қилди. Нега?  7 09:49Ўртоқлик ўйини. Аргентина йирик ғалабани қўлга киритди. Месси дубль ва ассист қайд этди  5 09:23«Реал Мадрид» Лунинга ультиматум қўйди  3 08:56МЮ 70 миллион фунтга баҳоланган футболчига «арзимаган» пул таклиф қилди  6 08:29Евро-2024. Бугун 1-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 08:02Месси нима сабабдан Олимпиадага бормаслигини тушунтириб берди  8 07:50Ўртоқлик ўйини. Гватемала - Аргентина 1:4, Мессидан дубль  7 07:35Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  5

"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили

Россиялик экспертимиз ортда қолган турдаги вазиятлар бўйича хулосаларини берди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Telegram саҳифаси муаллифи) Суперлиганинг 9-тур учрашувларидаги эътиборга молик вазиятларни таҳлил қилди.


✅ "Олимпик" – "Андижон" (ВИДЕО)

Ўйин шарҳидаги такрорларнинг сифати ва миқдори бизга ҳакамнинг яққол хатоси ҳақида гапиришга имкон бермайди. "Олимпик" футболчиси тўпнинг парвозига қараб уни тепишга улгуриб қолди. "Андижон" футболчиси рақибини кўрмади ва эҳтиётсизлик оқибатида бутсасининг чети билан унга тегди. "Контакт" бўлиши мумкин, лекин жуда кичик. Ҳужум қилаётган ўйинчи тўпга оёғининг пастки қисми билан интилди, бундай вазиятларда пенальти белгиланмаслиги керак. Ҳакам эпизодни тўғри баҳолади, VAR аралашмагани тўғри бўлди.


❓ "Металлург" – "Навбаҳор" (ВИДЕО)

Мен бу эпизодни "асосий" хато деб таснифламайман. Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш учун сабаблари бор эди, чунки аслида "Навбаҳор" футболчиси тўпга оёқ қўйиб, унинг ҳаракатини тўхтатди. Аммо шу билан бирга у рақибининг сонига урилди, натижада оёғи илиниб қолди. урилган. Бундан ташқари, тўпиғига тегилганми ёки йўқми, тўлиқ аниқ эмас. Тахминимча, "Навбаҳор" футболчиси тўпга ўйнашдан ташқари, рақибнинг чап оёғи тўпиғига тегиб кетган. Донороқ ҳакам ҳужум вақтида қоида бузилди деб топарди ва бу вазиятни ҳамма унутган бўларди. Менимча, бу VAR учун аниқ ҳолат эмас ва у аралашмаслиги керак.


✅ "Металлург" – "Навбаҳор" (ВИДЕО)

"Металлург" дарвозабони жарима майдончаси четига яқин жойда жамоадоши билан туртилиб кетди. Агар ҳакам бу лаҳзани шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган эпизод деб ҳисобламаса (масалан, жиддий бош жароҳати), у ўйинни тўхтатмасликка ҳақли."“Металлург" футболчисининг жароҳатига қараганда (дарвозабон унинг белига теккан), ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қилган.


✅ "Насаф" – "Динамо" (ВИДЕО)

Ҳакам "Насаф" футболчисини қўпол қоидабузарлик учун майдондан четлатгани ва VAR аралашуви тўғри эди. Орқадан сакраш бор, зарба жойи тўпиқдан юқорида, бутсанинг таг қисми, рақибнинг таянч оёғи. Тўғридан-тўғри қизил карточка учун барча омиллар мавжуд. Ҳакам томонидан яхши қарор.


✅❌ "Насаф" – "Динамо" (ВИДЕО)

Ҳакам "Динамо" футболчисига сариқ карточкани тўғри кўрсатди. Ўйин тўхтатилгандан сўнг тўп билан югуриб, рақибни асабийлантирган ва тўпни тезда ўйинга киритишига тўсқинлик қилган "Насаф" футболчисига ҳам огоҳлантириш берилиши керак эди. VAR бундай ҳаолатларга аралашмайди.


✅ "Насаф" – "Динамо" (ВИДЕО)

Ўйлайманки, ҳакам бу вазиятда ҳакам сариқ карточка кўрсатмасдан, фақат оғзаки огоҳлантириш билан чекланиш имкониятига эга эди. "Насаф" футболчиси "Динамо" дарвозабони ҳали тўпга эгалик қилмаган пайтда ташланганди. Дарвозабон тўпни қўлга киритган пайтда унга нисбатан қўшимча ҳаракат йўқ. Жиддий тўқнашув, лекин бу футбол. Реферига тасанно.


✅ "Пахтакор" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

Тўп узатиш вақтида "Пахтакор" футболчиси тахминан 30 смлик офсайдда (офсайд чизиқлари учун раҳмат). Ёрдамчи ҳакам аввал ҳужумни якунлаш имкониятини бериб, кейин байроқчасини кўтариб тўғри қарорга келди.


✅ "Пахтакор" – "Қизилқум" (ВИДЕО)

VAR аралашгани яхши бўлди. Тўпни танаси билан беркитмоқчи бўлган "Пахтакор" футболчиси оёғини атайлаб ён томонга – "подкат" қилаётган рақиб томонга қўйди. Натижада у "Қизилқум" футболчисининг қорин/сон соҳасига тепди. Оёқ юқоридан пастгача борди, оқибатларни "юмшатиш" йўқ (у рақибини жароҳатлашдан қўрқиб оёғини босмади). Ҳатто "Пахтакор" футболчисининг реакцияси далил бўла олади – у ҳаммасини ўзи тушунди ва ҳакам билан баҳслашиб ўтирмади. Бу – 100% тўғридан-тўғри қизил.


✅ "Нефтчи" – ОКМК (ВИДЕО)

VAR бу эпизодга тўғри аралашди ва ҳакам "Нефтчи" фойдасига пенальти белгилагани адолатдан бўлди. Рақиб тўп узатишни амалга ошириб бўлганидан кейин ОКМК ҳимоячисининг эҳтиётсиз қўполлиги. Тўп ўйин майдонини тарк этмади, лекин қоидабузарлик майдондан ташқарида содир бўлган тақдирда ҳам пенальти белгиланиши мумкин эди.


✅ "Нефтчи" – ОКМК (ВИДЕО)

ОКМК ҳимоячиси бундай "подкат" амалга ошириш орқали таваккал қилди ва бу ўзини оқлади. У аниқ тўпга ўйнади. VAR эпизодга аралашмагани ва ҳакам ўйинни давом эттиргани тўғри бўлди.


✅ "Нефтчи" – ОКМК (ВИДЕО) 

Узоқ давом этган зиддият. Дастлаб ОКМКнинг 11-рақамли ва "Нефтчи"нинг 20-рақамли футболчилари сариқ карточкага лойиқ эди. Кейин можарони давом эттиргани учун ОКМКнинг 20-рақамли, вақтни чўзгани учун "Нефтчи"нинг 7-рақамли (у жуда узоқ вақт майдонни тарк этмаган) ўйинчиси ҳам. Умуман олганда, ҳакам сариқ карточкаларни озми-кўпми тўғри кўрсатди, аммо бу можаронинг бошида, тезроқ қилиниши керак эди.


✅ "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" (ВИДЕО) 

Шу тариқа Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган учрашувларда ҳакамлар битта хатога йўл қўйишди. Яна бир эпизод эса "ҳакамнинг ихтиёрида" деб ҳисобланди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+6   
28 май 14:43:12
Özil10
Hammasi mayli bitta vaziyat qop ketti Qizilqum futbolchisi darvozaga kirvotkan top qoliga tekkanichi shu qop ketibti
+5   
28 май 16:30:30
Пахтакорим
Алё, реф!!! С какого ракурса просмотрел эти 30 сантиметров? Ведь боковая камера под 45 градусов стоял, как можно прочертить линию? Толик прекрати работать под этим проектом! Зря грабишь наши деньги!
+5   
28 май 16:26:37
Пахтакорим
"Тўп узатиш вақтида "Пахтакор" футболчиси тахминан 30 смлик офсайдда (офсайд чизиқлари учун раҳмат). Ёрдамчи ҳакам аввал ҳужумни якунлаш имкониятини бериб, кейин байроқчасини кўтариб тўғри қарорга келди." - эмиш. 30 см лик офсайдни қайси камерадан кўрибдийкин?????? Дарвозани орқасидаги камерадан кўрилса 30 см эмас 30 метр хам чиқиши мумкин жаноб "РЕФЕРИ"!!!! Нима кераги бор халқни алдаб????!!!!!
+4   
28 май 16:24:29
Пахтакорим
Özil10 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Hammasi mayli bitta vaziyat qop ketti Qizilqum futbolchisi darvozaga kirvotkan top qoliga tekkanichi shu qop ketibti
Битта эмас! яна битта вазиятда ён хакамнинг кўз ўнгида химоячи қўл билан қайтарди (1чи таймда).
+4   
28 май 15:50:09
FREND UZBEKISTAN
To'g'risi bu exspertlaring saviyasiz ekan o'shanchunam katta futbolda hakam bo'lolmagan shekilli! Surxon nasaf o'yinidagi penaltili vaziyatda yo'q deb o'tiribdi u maydonda shoshilinch qaror chiqarmayabdiku aniq vaziyatni tahlil qilib aytsa bo'ladi! Q....niyam tushunmasakan!
+3   
28 май 15:04:24
Abdugaffar Abdullayev
Бу рус хакамига разбор қилишдан аввал бир бутилка ичиришган бу аниқ
+1   
28 май 16:13:24
Logistika
Анатолий Синяев хам Навбахорни нима чатоғи бор экан деб бутун вужуди билан қулоқ солиб турган, оқ кўнгил ишқибозлар учун биринчи бўлиб изох бериб, жириллатишга ишқибозми дейман.. Бўлмаса нимага доим хакам тўғри қарор қабул қилган деяверади.
   
28 май 19:25:40
mirabzal
каттан топишган бунака чаласовод россиядан зайдалган судяни узидан акилли ясавоган
   
28 май 14:50:48
Shuxrat Nabiyev
Шу россиялик хакам факт НАВБАХОР ва Пахтакор тугрисида эхтиёткор гапиради эътибор беринглар.а
   
28 май 14:40:21
bekaka
Анатолий Синяев хам Навбахор мухлиси булса кк доим 1чи бб Навбахорни тахлил килади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика