UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  0 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  2 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  0 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  10 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  8 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  11 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  9 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13

"Бунёдкор" қоида бузилиш билан гол урди, "Қизилқум"нинг голини хато билан бекор қилишди. Суперлига 15-тур ҳакамлик таҳлили Янгиликлар

"Бунёдкор" қоида бузилиш билан гол урди, "Қизилқум"нинг голини хато билан бекор қилишди. Суперлига 15-тур ҳакамлик таҳлили

Россиялик собиқ ҳакам барча баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 15-туридаги барча баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


✅✅ "Локомотив" - "Олимпик" ВИДЕО

Ҳужумнинг бошланғич қисми: узатмадан сўнг тўп қўлини танага ёпиштириб олган "Олимпик" ҳимоячисига тегмоқда. Ўйинни давом эттириш керак бўлган классик эпизод. Иккинчи қисм: "Локомотив" ўйинчиси дарвоза томон зарба бермоқда, ундан бир метр масофада турган ҳимоячининг ҳам қўлига тўп теккандек кўринмоқда. Қўл бу ерда ҳам деярли боягидек ҳолатда. Ҳакам икки вазиятда ҳам ўйинни давом эттириб тўғри қилди.


✅ "Локомотив" - "Олимпик" ВИДЕО

Ўйинни давом эттириш бўйича ҳакамнинг ажойиб қарори. Бирдан ҳакамнинг идеал позицияси ва ҳаракатини қайд этган бўлардим. "Олимпик" ўйинчиси атайлаб тўп томонга эмас, балки "Локомотив" ҳимоячиси томон ҳаракат қилмоқда ва минимал контактнинг ташаббускори бўлмоқда. Бундай вазиятларда ўйинни давом эттириш керак. ВАР аралашмайди.


✅ "Нефтчи" - "Динамо" ВИДЕО

Ҳакамнинг тўғри ва ВАРнинг вазиятга аралашиш бўйича тўғри қарори. Жиддий қоида бузилиш учун "Нефтчи" ўйинчисига қизил карточка кўрсатилди. Рақиб ўйинчисининг соғлигига хавф бор, тишлар ҳам мавжуд, босим бор ва тегиш жойи тўпиқдан баландда.


✅ "Нефтчи" - "Динамо" ВИДЕО

Тўп жарима майдончасига узатилганидан сўнг "Динамо" ҳимоячиси рақибни икки қўллари билан ушламоқда ва буни давомли вақтда қилмоқда. Натижада "Нефтчи" ҳужумчиси тўп учун курашга кира олмаяпти. Пенальти ва "Динамо" ҳимоячисига сариқ карточка. ВАР тўғри аралашди, ҳакам якунда тўғри қарорга келди.


✅ "Насаф" - "Пахтакор" ВИДЕО

Менимча, ҳакамнинг ўзи ўйиндан бундай пенальтини белгилаши керак. Эпизоднинг бутун қийинчилиги жаримададир (сариқ ёки қизил карточка). ВАР яхши такрорий вазиятни топди ва уни бош ҳакамга кўрсатди, унда "Пахтакор" ҳимоячисининг тўп учун ўйнашга қандайдир уриниши бор. Бундай вазиятларда сариқ карточка кўрсатилиши керак эди ва ҳакам шундай ҳам қилди.


✅ "Сўғдиёна" - "Металлург" ВИДЕО

Ҳакам "Сўғдиёна" фойдасига пенальти белгилаб тўғри қилди. Асосий жиҳат "Металлург" ҳимоячиси томонидан тўпга қўл билан бўлган ҳаракат. У ён тарафга ташланган, бундан ташқари нотабиий ҳолатда (ўн қўл чап томондан бел орқасида). Ҳакамнинг яхши позициясини қайд этаман.


✅ "Бунёдкор" - "Андижон" ВИДЕО

Ҳакам "Андижон"нинг голини бекор қилиб, ВАР эса ўйинга аралашиб тўғри қилди. Бош ҳакам учун қийин вазият, сабаби барчаси жуда тез содир бўлди. Гол эса якунда қўл билан урилди. Қўл билан гол урган ўйинчига сариқ карточка кўрсатиш керак эди. Бу ҳаттоки гол қўл билан тасодифан урилганида ҳам қилинади.


❌ "Бунёдкор" - "Андижон" ВИДЕО

Ушбу вазиятда қилиш мумкин бўлган энг оддий нарса "Андижон" фойдасига ҳуштак чалишдир. "Бунёдкор" рақибни тўп ва чўзилган қўллар билан кутмоқда ва кичикроқ "шлагбаум" қилмоқда. Фолни қайд этиш керак эди ва барча бу ҳақда унутарди. Аммо, якунда бунинг барчаси "Бунёдкор"нинг гол уришига олиб келди. Менимча, ҳакам вазиятни нотўғри талқин қилди ва қарорда адашди. ВАР ҳам вазиятга аралашиши мумкин эди, сабаби бироз вақт ўтиб гол урилганди. "Бунёдкор"нинг голини ВАР аралашувидан сўнг ёки бошида фол қайд этган ҳолда бекор қилиш керак эди.


✅ "Бунёдкор" - "Андижон" ВИДЕО

Ҳакам офсайд сабаб "Бунёдкор"нинг голини бекор қилиб тўғри қилди. Ҳужумдаги ўйинчи тўп узатилганидан сўнг уни бош билан дарвозага киритиб юбормоқда, аммо тўпга интилган ва эпизодда иштирок этган икки ўйинчи ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда эди.


✅ "Бунёдкор" - "Андижон" ВИДЕО

"Андижон"нинг 26-рақамдаги ўйинчисига рақиб оёғини босгани учун сариқ карточка бериш тўғри қарор. Ўйинчи оёғини бундай тарзда тишлари билан олдинга ҳаракатлантириши хавфлидир. Бу рақибга жароҳат етказиш мумкин бўлган катта таваккалдир.


❌ ОКМК – "Навбаҳор" ВИДЕО

ВАР ўйинга аралашиб хато қилмоқда. Тушунишим бўйича, жиддий қоида бузилиш бўйича вазиятни кўришди. "Навбаҳор" ҳужумчисининг дарвозабон тарафга қўшимча ҳаракатини излашди, аммо у йўқ эди. Менимча, ҳакамнинг ушбу вазиятда кўрсатган сариқ карточкаси етарли эди.


✅ ОКМК – "Навбаҳор" ВИДЕО

Гол тўғри ҳисобланди. Бу ерда энг асосийси ОКМК дарвозабонининг голни қайд этмаганидадир. Тўп дарвозабонга яқин жойда сакрамоқда ва "Навбаҳор" ўйинчиси уни қоида бузмаган ҳолда дарвозага йўлламоқда. Тўп шундан сўнг илк қисмда дарвоза чизиғини кесиб ўтмоқда, бу такрорий лавҳадан ва тўлиқ чизиқдан у тарафда турган ўйинчи танасининг ҳолатидан яққол кўриниб турибди.


✅ ОКМК – "Навбаҳор" ВИДЕО

ОКМК асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилган бўлса ҳам, 90+8 дақиқада гол урди. Лавҳани ортга сурган ҳолда, "Навбаҳор" ўйинчисининг 94:10 дақиқада ОКМК дарвозаси томон зарба йўллаганига эътиборимни қаратдим. Шу билан бирга, тўп дарвозадан 96:27 дақиқада ўйинга киритилди. Тўп икки дақиқадан ортиқ ўйинда бўлмади (ўйин лавҳаларига кўра). Шундай экан, ҳакам бу икки дақиқани қўшди ва ОКМКнинг голи ҳеч қандай қоидабузарликсиз урилди.


❌ "Сурхон" - "Қизилқум" ВИДЕО

Ушбу вазиятда барча эътибор белга эмас, балки ўйинчиларнинг оёғигадир. "Сурхон" ҳимоячиси оёғини қўймоқчи ва рақибни тўхтатишга уринмоқчи бўлиб ўйинчининг ҳаракат йўлини кесмоқда. Муҳими, у тўпга ўйнамаяпти, "Қизилқум" ҳужумчисининг оёғи эса мудофаа ўйинчиси унга яқин келганда майсада турибди. Контакт мудофаа ўйинчисининг айби билан рўй бермоқда, аммо ҳеч қанақасига ҳужумдаги ўйинчи сабаб эмас. ВАРнинг нотўғри аралашуви, "Қизилқум"нинг голини ҳисоблаш керак эди.


Шундай экан, ҳакамлар Суперлиганинг 15-турида учта хатога йўл қўйишди, улардан иккитаси натижага таъсир қилди - "Бунёдкор"нинг ҳисобланган голи ("Андижон"га қарши ўйинда) ва "Қизилқум"нинг бекор қилинган голи ("Сурхон"га қарши ўйинда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика