

Сербиялик мутахассис 2024 йил декабрида "Қизилқум" жамоасига иккинчи бор бош мураббий этиб тайинланган эди. Аммо жамоадаги бу сафарги саргузашти узоққа чўзилмади — у Суперлиганинг жорий мавсумида 11 турдан сўнг лавозимини тарк этди. Ҳозирги пайтда навоийликлар турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 11 очко жамғарган — 3 та ғалаба, 2 та дуранг ва 6 мағлубият.
Қайд этиш жоиз, ўтган ҳафта 4-турдан қолдирилган учрашувда "Қизилқум" ўз майдонида "Хоразм"га йирик — 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.



