UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  3 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 00:00"Атлетико" — "Барселона". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  51 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  7 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  31 22:55"Лестер" — "Манчестер Юнайтед". 15 ва 19-ўриндаги жамоалар ўртасидаги ўйин учун таркиблар маълум  7 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85 21:50Гризманнинг "Лос-Анжелес" билан музокаралари ривожланган босқичда, француз оилавий сабабларга кўра МЛСга йўл олади. "Атлетико" бунга қаршилик қилмайди  0 21:28Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  83 21:25Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" меҳмонда етакчилардан бирини мағлуб этди, Абдихолиқов ғалаба голини урди!  12

Суперлига. "Сурхон" Термизда "Хоразм"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Суперлига. "Сурхон" Термизда "Хоразм"га мағлуб бўлди

Теглар :  ХоразмСурхон
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Хоразм" учрашуви бошланди.

"Сурхон" — "Хоразм" 0:2 ТУГАДИ

16.03.2025

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров, Амал Султонов

Захира ҳаками: Шоҳинур Бойматов

Назоратчи: Олег Дачев

ВАР: Иброҳим Исмаилов

АВАР: Александр Сидоров

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Ҳумоюнмирзо Иминов 10, 0:1, Суннатулла Абдуллажонов 32, 0:2

Гол урилмаган пенальти: Суннатулла Абдуллажонов 90+1 (ноаниқ)

"Сурхон": 16. Дилшод Йўлдошев, 2. Беҳрузжон Каримов (9.Кирилл Колесниченко, 46) 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Жамалиддин Хожаниязов, 6. Беҳзод Шамсиев (4.Нодирхон Неъматхонов, 46) 7. Достонбек Турсунов, 10. Дмитрий Плетнев, 17. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 18. Нодирбек Абдухаликов, 19. Муҳаммад-Али Абдураҳмонов (11.Абдуғафур Ҳайдаров,46) 99. Суннатилла Поёнов (27.Асилбек Жумаев,  46)

Захира: 1.Артём Потапов, 2.Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 14.Сарвар Абдуҳамидов, 22.Жавоҳир Жўраев, 20.Сардорбек Маҳмудов, 

"Хоразм": 12. Сардор Кобулжанов, 8. Хазратжон Турсунқулов, 9. Жасур Азимов (5. Дилшод Жўраев, 61), 11. Ҳумоюнмирзо Иминов (66. Илҳомжон Алижонов, 84) 15. Владимир Бубаня, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 44. Достонбек Турсунов, 77. Суннатулла Абдуллажонов, 88. Аброр Хўсинов, 94. Рустамжон Абдуҳамидов, 99. Шаҳром Самиев (10. Муродбек Бобожонов, 68)

Захира: 54. Адҳамжон Мусулмонов, 4. Фарруҳжон Иброҳимов, 6. Муҳриддин Пазилдинов, 7. Темурбек Исмаилов, 20. Даниле Ежов, 22. Санжар Шоаҳмедов, 

Огоҳлантириш: Беҳзод Шамсиев ("Сурхон") 45+3,  Жамалиддин Хожниязов ("Сурхон") 87, Кирилл Колосниченко ("Сурхон") 90


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. 

90. ЙЎҚ. Суннатулла Абдуллажонов 11 метрлик нуқтадан ноаниқ зарба йўллади. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

89. ПЕНАЛЬТИ. Суннатилла Абдуллажонов Колосниченко томонидан жарима майдончаси ичида йиқитилди. 

84. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Ҳумоюнмирзо Иминов ўрнига Илҳомжон Алижонов тушди.

81. Майдон эгаларидан хавфли ҳужум.

78. "Сурхон" посбонидан яна бир сейв. У "Хоразм" футболчисининг зарбасини ушлаб қолди.

72. "Хоразм"дан чиройли ўйланган ҳужум. Якуний нуқта қўйилмади. Мезбонлар посбони Дилшод Йўлдошев тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

68. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Шаҳром Самиев ўрнига Мурод Бобожонов тушди.

61. ЎЗГАРИШ. "Хоразм", Жасур Азимов ўрнига Дилшод Жўраев тушди.

57. ЗАРБА. Колосниченконинг зарбасини Кобулжанов ушлаб олди. Термизликлар ҳужумкорликни оширди.

53. "Сурхон" иккинчи бўлимда кучли прессинг ташкил қилмоқда. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сурхон" таркибида Беҳзод Шамсиев ўрнига Нодирхон Неъматхонов, Муҳаммад-Али Абдураҳмонов ўрнига Абдуғафур Ҳайдаров, Беҳруз Каримов ўрнига Кирилл Колесниченко, Суннатулла Поёнов ўрнига Асилбек Жумаев тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сурхон" футболчиси Беҳзод Шамсиевга сариқ карточка кўрсатилди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

38. ЗАРБАА. Поёнов бурчакдан тўғри "Хоразм" дарвозасини нишонга олиб кўрди. Сардор Кобулжанов зарбани қайтарди. 

37. Маълумот учун, "Хоразм" ва "Сурхон" Суперлигада 17 йилдан сўнг тўқнаш келишмоқда. "Хоразм" эса 27 йилдан сўнг сафарда "Сурхон"ни ютмоқда. 

32. ГОЛ. "Хоразм" ўйиндаги иккинчи голни урди. "Сурхон"га эса нимадир бўлмоқда. Суннатулла Абдуллажонов жарима майдончаси ичига етиб келган тўпни дарвозага киритиб юборди. 

30. Кичик устунлик "Сурхон"да

25. "Хоразм" бурчак зарбасини амалга оширди. Йўлдошев тўпни тўғри қабул қилиб олди. 

20. Мезбонларнинг уринишлари ҳозирча ўхшаётгани йўқ.

14. Достон Турсуновнинг ижросини жонли девор қайтарди. 

13. "Хоразм" қулай нуқтада жарима зарбасини ишлади. 

11. ГОЛ. "Хоразм" аввалги турда бўлгани каби учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очди. Ҳумоюнмирзо Иминов жамоадошидан қабул қилиб олган тўпни дарвозага аниқ йўллади. Жарима майдончаси ичида унга ҳеч ким қаршилик кўрсата олгани йўқ.

10. Мезбонларда қанотлар яхши ишламоқда. Бироқ ҳаракатлар самара келтирмаяпти. 

4. "Сурхон" тўпни яхши назорат қилмоқда. "Хоразм" рақибини марказда қарши оляпти. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+4   
16 мар 18:30:06
Санжар
Хоразмга гап йук 0:2
+3   
16 мар 18:30:05
Санжар
Хоразмга гап йук 0:2
+3   
16 мар 18:03:04
jamshid rakhmonov
Стадиондаги барабан тўхтамас экан. Тфу! Ўйинни кўриб бўлмайди просто.
+2   
16 мар 21:08:41
juve&neftchi
Эээ қойил Хоразмга якка пешқадам бўлиб олибдику. Хоразм ахлига ғалаба муборак. Фарғонадан табриклар!!
+2   
16 мар 19:52:39
1994 Nurafshon
Хоразм мухлисларини йирик хисобдаги галаба билан табриклайман Бухоро мухлиси
+2   
16 мар 18:53:26
Азим Исмаилов
Кеча шуртан бугун сурхон пролига даьвогар
+2   
16 мар 18:49:21
Ixtiyor Sobirov
Хоразм ОМАД....!
+2   
16 мар 18:19:48
Gold Manchester
Surxon-Xorazm òyinini translatsiya qivotgan operatorlar kaypdamisanla? Xujum paytida kadr almashtiradimi? Operatorlik qilishni qattan òrgangansanla? Kamerani bir uzoq bir yaqin qilib futbol kòrgande qimayapsanla! Daji òyinni sharxlavotgan sharxlovchi xam gapirdi bir necha marta. Futbol òyinini translatsiya qilishni òrganlaring. Shunaqa bògandan keyin kim kòradi futbolni.
+1   
16 мар 20:36:35
FK DAVR
Xorazm xazillashmayabdi.
+1   
16 мар 19:50:44
Ixtiyor Sobirov
ХОРАЗМ 2-турдан кейин якка пешкадам....!
+1   
16 мар 19:23:49
Oybek Idiev
Gap yo‘q Xorazm
+1   
16 мар 19:18:28
Baxtigali Adilov
Бос хоразм
+1   
16 мар 19:11:43
Olmaliq.uz
Xorazm ximoyasi yaxshi hozircha. Raqobat boʻlsa chempionat kuchayadi. Surxon hali oʻtgan yilgidek koʻrinmayapti. Hammaga omad
+1   
16 мар 18:43:35
Liverpool0890
Кодир фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Вохима киганга яраша одам йуку узимизда уйнаса узимизда уйнаси деб эзворганди ман тулса керак деб уйлодим айримлао билетди нархини гапиришии мумкун текин киберсаям кирмидиган кирмиди факат игво фитна фасод килиб езса булди
Assalomu alaykum bugun Termiz shaxar tashqarisida Navro`z sayli bo`layapti xalq o`sh bayramda
+1   
16 мар 18:12:51
Кодир
Вохима киганга яраша одам йуку узимизда уйнаса узимизда уйнаси деб эзворганди ман тулса керак деб уйлодим айримлао билетди нархини гапиришии мумкун текин киберсаям кирмидиган кирмиди факат игво фитна фасод килиб езса булди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика