UZ

Сўнгги янгиликлар

00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  0 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  1 00:05ПСЖ ва "Тоттенхэм" Европа Суперкубоги учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  3 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  0 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  3 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  14

Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди Янгиликлар

Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашуви якунланди.


"Сурхон" – "Бунёдкор" 3:1 LIVE

Гол: 17 - Рустам Турдимуродов, 34 - Асилбек Жумаев (Беҳзод Шамсиев), 72  - Рустам Турдимуродов, 90+2 - Итсуки Урата
13 август 2025. Термиз, "Сурхон Арена". 20:00
Ҳакамлар:
Наим Қосимов, Зуфар Элибоев, Артём Калинин, Алишер Раҳимқулов
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
VAR: Равшан Абдувоҳидов
AVAR: Элнур Дониёров

"Сурхон": 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достонбек Турсунов (2.Беҳруз Каримов,71), 8.Ҳумоюн Шербўтаев ( 15.Диёр Рамазонов,81), 10.Рустам Турдимуродов (  9.Муҳсин Бозоров, 81), 22.Жавоҳир Жўраев, 24.Шерзод Комилов (18.Нодир Абдухолиқов, 59), 27.Асилбек Жумаев, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов (19.Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, 59).
Захира: 86.Даврон Мерганов,14.Сарвар Абдуҳамидов, 20.Сардорбек Маҳмудов, 26.Беҳруз Шукуруллаев.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Николоз Мали, 5.Александр Зевадинов ( 25.Итсуки Урата,46), 8.Мартин Шролер (17.Оллоберган Каримов ,76), 9.Имеда Ашортиа, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Марко Бугарин, 18.Наримонжон Аҳмаджонов (28.Матия Кривокапич, 46), 23.Асадбек Раҳимжонов, 57.Амир Тўрақулов (10.Расул Йўлдошев, 76), 77.Музаффар Олимжонов (21.Носиржон Абдусаломов, 46).
Захира: 22.Валижон Раҳимов,  30.Сардор Абдунабиев, 33.Абдулазиз Абдурашидов, 66.Азизбек Тўлқинбеков.



ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Бугунги учрашув йирик ҳисобда якунланган бўлсада, Тошкент жамоаси анча яхши ҳаракат қилди. Улар жуда кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Шу ўринда, мезбонлар дарвозабони Дилшод Йўлдошевнинг ҳам ҳаракатларини эслаб ўтиш лозим. Дарвозабон бир неча бор ажойиб сейвларни амалга оширди. "Сурхон" эса бугун ўз имкониятларидан максимал фойдаланди ва Термизда  ғалабани қўлга киритди

90. Муҳаммадали Абдураҳмонов ҳам ажойиб зарба йўллади. Бироқ дарвозабон ажойиб сейвни амалга оширди

87. Урартунинг зарбаси ноаниқ кетди

85. Бу сафар Каримов зарба йўллади. Бироқ Беҳрузнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

84. Рамазоновнинг зарбаси ноаниқ кетди

81. Бозоров ва Рамазонов майдонга тушди. Улар Шербўтаев ва Турдимуродовни алиштиришди

77. Турдимуродовнинг зарбаси ноаниқ

76. Каримов ва Йўлдошев майдонга тушди. Улар Тўрақулов ва Шролерни алиштиришди

72. ГОООЛ. Ҳимоядаги қўпол хато тошкентликларга жуда қимматга тушди. Турдимуродов эса ҳақиқий ҳужумчилардек ҳаракат қилди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди

71. Каримов Турсуновнинг ўрнига майдонга тушди

70. Меҳмонларда яна бир имконият. Ашортианинг зарбаси ноаниқ кетди. Бугун "қалдирғочлар" кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмаяпти

67. Ҳар икки футболчи ҳам майдонга қайтди

65. Жумаев ва Бугарин ўзаро тўқашиб кетди ва ҳар иккиси жиддий жароҳат олган бўлиши мумкин. Шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишмоқда

65. Абдусаломов жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Чамаси уч метрлардан футболчи жуда ноаниқ зарба йўлламоқда

63. Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан анча сокин ўтмоқда. Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда. Меҳмонлар эса сўнгги зарба беришда қийинчиликка учрашмоқда

59. Абдураҳмонов ва Абдихолиқов майдонга тушди. Улар Каримов ва Комиловни алиштиришди

55. Яна Достон Турсунов ўз омадини узоқ масофадан зарба йўллаб, синаб кўрди. Бу сафар ҳам Абдужалилов ўз ўрнида

50. Турсуновнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз бартараф этди

46. Зейтуллаев иккинчи бўлим аввалида учта ўзгариш қилди. Урарту, Абдусаломов ва  Кривокапич майдонга тушди. Улар Зевадинов, Аҳмаджонов ва Олимжоновни алиштиришди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Турдимуродовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди

45. Ҳакам иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

44. Дилшод Йўлдошев ҳам жуда ажойиб ҳаракат қилмоқда. Бу турда дарвозабонлар катта саҳнага чиқишмоқда. Иккита зарбани ажойиб тарзда қайтарди

36. Учрашувни анча яхши бошлаган тошкентликлар охирги дақиқаларда умуман ўзларига ўхшашмаяпти


34. ГОООЛ. Шамсиевдан супер узатма. Жумаев эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Шамсиевнинг узатмасига эса шунчаки қоил. Шамсиев "Кросс"ни "ёқиб олди"

30. Турсунов яхши узатмани амалга оширди, Турдимуродов тўпга озгина етиб кела олмади

26. Мартин Шролернинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Дилшод Йўлдошев қайтармоқда

23. Мезбонлар иккинчи голини урди. Бироқ Найим Каримов зарбадан бир неча  сония аввал қўполлик учун хуштакни чалганди

19. Мезбонлар иккинчи голини ҳам уриши мумкин эди. Шамсиевнинг зарбаси хавфли чиқди. Абдужалиловдан сейв

17. ГОООЛ. Рустам Турдимуродов рақиб ҳимоячиларидан қайтган тўпни узоқдан тўхтатмасдан зарба йўллади ва чиройли гол урмоқда. Учрашувда бироз устунликка эга бўлган "қалдирғочлар" ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди

16. Учрашув анча ҳужумкор ўтмоқда. Жумаев чиройли ҳаракатлар билан рақибларидан ўтди ва тўпни Шербўтаевга узатди. Бироқ Ҳумоюннинг зарбаси ноаниқ

15. Мезбонларнинг ўртадаги хатоси жамоага қимматга тушиши мумкин эди. Бироқ жамоа сардори Шамсиев ажойиб ҳаракат қилди. У дарвозабон ўрнида тўпни қайтармоқда

14. Шерзод Комиловнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди

Бугунги Беҳруз Шайдулов учун "учар тулпорлар" сафидаги юбилей 150-учрашуви бўлмоқда

11. Мезбонлар ҳам аста-секинлик билан ҳужум ташкил қилишга интилмоқда. Ҳозирча сурхонликлар сафида Турдимуродов шерикларидан ажралиб турибди

5. Яна "қалдирғочлар"дан ҳужум. Меҳмонлар дастлабки 5 дақиқа ичида 3-зарбасини йўллади. Йўлдошев ўз ўрнида

4. Меҳмонлар учрашувни ҳужумкор бошлашди. Имеда Ашортианинг зарбаси ноаниқ кетди

2. Олимжонов чап қанотдан катта тезликда жарима майдони ичига кириб зарба йўллади, Дилшод Йўлдошевдан эса илк сейв


- Ўйин бошланди.

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+4   
13 авг 21:49:00
SHAKHRISABZ
SURQASH JAMOALARIGA OMAD!
+4   
13 авг 21:38:19
Насаф 2020
Сурхонга омад Қашқадарё СЕН билан
+4   
13 авг 21:05:43
Ррр
Хар уйинда гол. Мана Турдимуродов . Баракалла Февзи. Макс ахмок шу болани патенциалини куролмаганига хайронман. Эссиз шундай хужумчини йукотди думбул макс. Сурхонга омад.
+3   
13 авг 21:34:04
Адхамжон Низамов
Сурхон ёндиряпти,олга воха
+3   
13 авг 21:33:57
Адхамжон Низамов
Сурхон ёндиряпти,олга воха
+3   
13 авг 21:21:11
Бахтиёр Ашуров
Яшавор Сурхон!
+2   
13 авг 21:46:47
bekaka
Бугун сурхон авжида
+1   
13 авг 21:37:45
Бахтиёр Ашуров
Турдимуродов ёндириябди!
+1   
13 авг 21:35:40
islombek6767
Турдимуродов: Привет Макс!
+1   
13 авг 20:01:18
sharipov odil
Бунёдкорда 7 легионер бор экан
   
14 авг 00:12:22
Хусан Косимов
Далбаюб Макс онаву олиб кеган 7 ракамдаги хужимчини кеча курдик 1 тийинга киммат шу Рустамни олиб колиш керак эди
   
13 авг 22:23:49
Saidjahon
Futbol Uchun фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Турдимуродовни қўйворган макс хали тажрибасиз эканлигинг билиниб қолди.Агар сен эмас клуб қўйиб юборишга мажбур қилган бўлса узр!
Шу болани кетишини йукотиш десам айримлар менга карши чикишди мана исботи.Рустамни Андижонга фойдаси тегарди.
   
13 авг 22:01:54
Ochilov Farobiddin
Админ охирида сандан фикрингди сўрадими кўт, Сурхон еб ташадику 23 та зарба берган, максимал фойдаландимуш сейвларам 6-7 хатто
   
13 авг 21:59:52
йуцу цйвцв ывыжфдвыф в
Surxon olg'aaaaaaa, gap yoq
   
13 авг 21:53:58
Futbol Uchun
Турдимуродовни қўйворган макс хали тажрибасиз эканлигинг билиниб қолди.Агар сен эмас клуб қўйиб юборишга мажбур қилган бўлса узр!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика