UZ

Сўнгги янгиликлар

07:33Эрон ОАВси Сергеевни "Сепахон"даги ойлигини маълум қилишди  0 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  3 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0 01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  3 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  12 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  26 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9

Суперлига. "Сўғдиёна" "Олимпик" устидан тарихий ғалабага эришди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" "Олимпик" устидан тарихий ғалабага эришди

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Суперлига, 16-тур
"Олимпик" - "Сўғдиёна" 0:1 
15.08.2024. 20:15
"Жар" стадиони, Тошкент
Бош ҳакам: Никита Мустафин
Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Никита Афинагенов
Захира ҳаками: Зокир Сапоев
ВАР: Ильгиз Танташев
АВАР: Анвар Маражабов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: Владимир Йовович 64, - 0:1 (Хондамир Мустафоқулов).

"Олимпик": 99.Эдем Неманов, 8.Нодир Абдихолиқов, 10.Фарруҳ Мухторов (16.Риан Исламов, 80), 15.Муҳсин Бозоров (11.Анвар Алижонов, 58), 22.Шаҳзод Тоиров, 19.Аҳмад Анваров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 44.Шерзод Комилов (9.Акбар Ўктамов, 58), 64.Самандар Қодиров (17.Жалолиддин Содиқов, 58), 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов (29.Улуғбек Шарипов, 82), 77.Суннатилла Абдуллажонов.
Захира: 32.Жаҳонгир Бўриев, 2.Миркомил Абдураззоқов, 5.Мақсуд Аълохўжаев, 28.Рустам Жаҳонов.

"Сўғдиёна"  21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Исломжон Қобилов, 4.Отабек Ахадов, 8.Владимир Йовович (17.Самандар Синдаров, 81), 15.Хондамир Мустафоқулов, 22.Алексей Носко (6.Алишер Салимов, 62), 28.Станислав Андреев (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 77), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев, 68.Сардорбек Ҳошимов (14.Люпче Дориев, 46), 99.Умидбек Султонов
Захира: 1.Шохрух Исоқов, 2.Сардор Қулматов, 11.Зоран Петрович, 23.Сухроб Иззатов, 82.Фазлиддин Омонкелдиев.

Огоҳлантиришлар: Алексей Носко 24, Умидбек Султонов 42, Муҳсин Бозоров 45+4, Иван Бошкович 70, Риан Исламов 88.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+13. ЎЙИН ТУГАДИ! "Сўғдиёна" ўз тарихида илк бор "Олимпик"ни мағлуб этишга эришди

90+11. ЗАРБААААА! Тоировнинг зарбаси! Собиров "Сўғдиёна"ни муқаррар голдан қутқарди! 

90+10. ВАР орқали пенальти бекор қилинди, жарима зарбаси экан

90+8. ПЕНАЛЬТИ! "Сўғдиёна" дарвозаси томон! ВАР эшитилмоқда 

90+7. Огоҳлантириш. "Олимпик" бош мураббийи Денис Коростиченкога

90+5. ЗАРБААААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Абдуллажонов боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ чиқди! 

90. Учрашувга 8 дақиқа қўшиб берилди

88. Огоҳлантириш. "Олимпик". Риан Исламов

82. Ўзгариш. "Олимпик". Мўйдинов ўрнига Шарипов тушди

81. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Йовович ўрнига Синдаров тушди

80. Ўзгариш. "Олимпик". Мухторов ўрнига Исламов тушди

77. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Андреев ўрнига Фозилов тушди

72. Хавфли вазият! Дориев, Зотеев ва Сойибовнинг кетма-кет зарбаларидан кейин тўп дарвозага кирмади! 

70. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович ҳакам билан тортишгани учун сариқ карточка олди

64. ГОЛ! ВЛАДИМИР ЙОВОВИЧ! 0:1. Мустафоқулов билан "девор" услубида ўйнаган Йовович тўпни Немановнинг устидан ташлаб қўйди!

62. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Носко ўрнига Салимов тушди

60. ЗАРБААА! "Олимпик"нинг ҳужуми, Анвар Алижоновнинг ўнг қанотдан ташкил этган рейдини Абдуллажонов кучли зарба билан тугатди, тўп устунга тегиб майдонни тарк этди!

58. Ўзгаришлар. "Олимпик". Комилов, Бозоров ва Қодиров ўрнига Ўктамов, Алижонов ва Содиқов тушди

55. Иккинчи тайм боши жуда сокин тарзда ўтмоқда, томонлар хавфли вазиятлар яратишмади 

51. Люпче Дориев жарима майдонига кириб зарба беришга уринди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Ҳошимов ўрнига Дориев тушди



45+5. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45+4. Огоҳлантириш. "Олимпик". Муҳсин Бозоров

45. Биринчи таймга 5 дақиқа қўшилди

42. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Умидбек Султонов

41. ЗАРБААА! Йововичнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтарди!

40. ЗАРБАААААА! Отабек Аҳадов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ

39. ЗАРБА! "Олимпик" дарвозабони қўпол хатога йўл қўйди, Ҳошимов бу "совға"дан фойдалана олмади, унинг зарбаси жуда ноаниқ кетди

39. "Олимпик"да жарима тўпи, дарвозага йўлланган зарбадан кейин Собиров тўпни эгаллаб олди!

30. ЗАРБАААААААА! Абдуллажонов чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва зарба берди, тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди! Қайтган тўпни Комилов дарвозага йўллади, ноаниқ! 

29. ЗАРБА! "Олимпик" ҳимоячиларининг хатосидан кейин Ҳошимов бирга бир вазиятдан ноаниқ зарба берди!

24. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Алексей Носко

21. Хавфли вазият! Йовович ўнг қанотдан тўпни дарвоза қаршисида турган шерикларига узатди, Анваров тўпни тўхтатди, Мўйдинов тўпни узоқлаштирди

20. ЗАРБА! Мухторовнинг 25 метрлардан йўллаган зарбасидан кейин Собиров тўпни қайтарди!

15. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! ЗАРБАААА! "Сўғдиёна"дан қарши ҳужум, Умидбек Султонов бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва зарба ерди, Эдем Немановдан ажойиб сейв!

14. ЗАРБА! "Олимпик"нинг навбатдаги ҳужуми, Абдуллажоновнинг тезкор ҳаракатлари ва зарбаси, ноаниқ!

9. ЗАРБААА! "Сўғдиёна"да жарима тўпи, Йовович узатган тўпни Сойибов тўхтатмасдан дарвозага йўллади, Немановдан чиройли сейв!

2. ЗАРБААА! "Олимпик"нинг ҳужуми, Суннатилла Абдуллажоновнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбасидан кейин Собиров жамоасини голдан қутқарди!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 20:15да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика