Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Iskandarov Abdulaziz
23 авг 2026, 21:00
Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" 3:0 ТУГАДИ

23 август, 19:00

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Қанот ҳакамлари: Максим Нехочин, Ислом Носиров

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Марат Исмаилов

VAR ҳакамлари: Илгиз Танташев, Ҳусан Худойбердиев (AVAR)

Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: Зоран Марушич 23, 58, Стипе Перица 90+9

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 15. Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 52. Коффи Куао (2. Иззатилло Пўлатов,75), 4. Боян Цигер (34. Фарруҳ Сайфиев,87) 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 11. Асилбек Жумаев ( 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 69), 71. Билолхон Тошмирзаев (14. Хуршид Ғиёсов,69), 8. Владимир Йовович, 5. Икром Алибоев, 22. Алишер Одилов, 32. Зоран Марушич (18. Стипе Перица, 87)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 30. Рустамбек Фомин, 29. Яҳёхон Исақов, 50. Файзулло Нурмуҳаммадов,

"Сўғдиёна": 1. Милан Митрович, 2. Зоир Жўрабоев, 22. Абдулазизхон Абдурашидов (33. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 46), 3. Ислом Қобилов, 4. Беҳруз Жуматов, 8. Жамшид Болтабоев (9. Зенан Займович, 65), 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 17. Оллаберган Каримов, 32. Нодиржон Сойибов, 19. Забиҳилло Ўринбоев (21. Саидакбар Шарипов, 68), 14. Люпчо Дориев

Захира: 74. Байрам Нажафалиев, 6. Беҳрузбек Асқаров, 7. Петар Мичин, 15. Хондамир Мустафоқулов, 20. Фазлиддин Омонкелдиев, 77. Ойбек Нурматов

Огоҳлантириш: Боян Цигер (“Нефтчи”) 34, Абдулазизхон Абдурашидов (“Сўғдиёна”) 37

Учрашув якунланди.

90+9. ГОЛ. Стипе Перица ўйинда якуний нуқтани қўйди, 3:0. Одилов қарши ҳужумда қочди ва дарвозага зарба йўллади. Устундан қайтган тўпни Перица дарвозага киритиб юборди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

87. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Цигер ўрнига Сайфиев, Марушич ўрнига Перица тушди.

84. Иброҳимҳалил Йўлдошевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

75. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Коффи Куао ўрнига Иззатилла Пўлатов тушди.

69. ЎЗГАРИШ. “Нефтчи”, Билолхон Тошмирзаев ўрнига Хуршид Ғиёсов, Асилбек Жумаев ўрнига Муҳсин Убайдуллаев тушди.

68. ЧЕТЛАТИШ. Шохжаҳон Султонмуродов, “Сўғдиёна”!

65. ЎЗГАРИШ. “Сўғдиёна”, Жамшид Болтабоев ўрнига Зенан Займович тушди. 

60. ГОЛ. Ғайрат Жўраев голни инобатга олди. Марушичдан дубль.

58. Ҳакам ВАР мониторида вазиятни кўрмоқда. 

56. Зоран Марушич гол урганди лекин Ғайрат Жўраев ўйиндан ташқари ҳолат қайд этди. Зарба берилганида Одилов рақиб посбонини тўсиб қолган дейилмоқда.

49. Яна Милан Митрович. Бу сафар бурчак узатмасидан сўнг зарбани бартараф этди.

48. Милан Митрович жуда мураккаб зарбани қайтарди. Сербиялик кипердан навбатдаги сейв. Нурмуҳаммад Абдуғаниев жарима майдончаси ичида зарба амалга оширганди.

46. “Нефтчи”нинг голи инобатга олинмади. Тошмирзаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. “Сўғдиёна”нинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб бекор қилинди.

42. ЗАРБА. Жавоҳир Қаҳрамоновдан ажойиб зарба. Ботирали Эргашевдан ундан қолишмайдиган зарба. 

39. ЗАРБА. Йовович қарши ҳужумни зарбага айлантирди. Митровичдан сейв.

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. Абдулазизхон Абдурашидов, “Сўғдиёна”

36. “Нефтчи” қанотларда анча фаол. 

34. ОГОҲЛАНТИРИШ. Боян Цигер, “Нефтчи”

30. Болтабоевнинг узатмасига Абдурашидов етиб кела олмади. 

24. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб очилди. “Нефтчи”нинг кетма-кет ҳужумлари охири гол билан якунланди. Зоран Марушич “Нефтчи”нинг ўйиндаги биринчи голига муаллифлик қилди, 1:0.

15. Охирги 5 дақиқаликда устунлик майдон эгалари томонида.

14. Яна мезбонлардан тезкор ҳужум. Одиловнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

12. ЗАРБА. Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг зарбасини Митрович қайтарди, кейинги зарба Коффига тегишли бўлди аммо ноаниқ.

2. ЗАРБА. “Сўғдиёна” жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан сўнг Алишер Одилов зарба йўллади. Хавфли лекин ноаниқ. 

Ўйиннга старт берилди. 

Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›