UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  14 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Суперлига. "Сўғдиёна" водийда "Нефтчи"дан устун келди Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" водийда "Нефтчи"дан устун келди

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.


Coca Cola Суперлига, 3-тур
"Нефтчи" – "Сўғдиёна" - 1:2
18 март 2022 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Акобирхўжа Шукуруллаев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 9, - 0:1 (Сардор Қулматов). Лука Чермель 38, - 0:2 (Жавоҳир Қаҳрамонов). Шаҳзод Убайдуллаев 81 пенальти, - 1:2.

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев (1.Машҳур Муҳаммаджонов, 46), 7.Ойбек Қиличев (11.Иззатилла Абдуллаев, 60), 10.Ҳусниддин Ғофуров (99.Улуғбек Ҳошимов, 60), 13.Лутфулла Тўраев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 28.Даниэль Стойкович (31.Марко Шарич, 46), 44.Дарко Станоевич, 46.Шаҳзод Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 80.Александр Ешич (6.Сирожиддин Қўзиев, 42).
Захира: 8.Шерзод Каримов, 9.Суннатилла Абдуллажонов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 22.Умар Адҳамзода, .

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 5.Аюбхон Номанов, 6.Искандар Шайкулов (44.Юре Обшивач, 65), 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 10.Шоҳруз Норхонов (20.Баҳодир Насимов, 80), 11.Жасур Ҳасанов (12.Ҳислат Ҳалилов, 52) (33.Дониёр Абдуманнопов, 80), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (8.Марат Бикмаев, 65), 23.Беҳруз Шодмонов, 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Элёр Орифов, 9.Бобур Фарҳодов, 16.Артём Филипосян, .

Огоҳлантиришлар: Искандар Шайкулов 35, Шаҳбоз Жўрабеков 43, Беҳруз Шодмонов 46, Иззатилла Абдуллаев 90+2,


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Ўйин тугади. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:2

90+2. Огоҳлантириш. "Нефтчи". Иззатилла Абдуллаев

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. "Сўғдиёна" вакиллари ўйин вақтини чўзишмоқда, исталган клуб ҳисобда олдинда борса шундай қилади.

87. ЗАРБА! Шаричнинг зарбаси ноаниқ кетди!

81. ГОООООООООООООООООЛ! ШАҲЗОД УБАЙДУЛЛАЕВ пенальтидан гол урди - 1:2. 




80. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Норхонов ва Ҳалилов ўрнига Насимов ва Абдуманнопов тушди 

78. Жароҳат олган Лутфулла Тўраев майдонни тарк этди. Қолган вақтда "Нефтчи" 10 киши бўлиб ўйнайди...

78. Пенальти! Шаҳзод Убайдуллаевни Колакович ушлаб олди

74. УХХ! "Нефтчи"да яна бир имконият, Ғуломовнинг узатган тўпини Анваржон Ғофуров дарвозага йўллашга уринди, Митрович ўз ўрнида

74. ЗАРБАААААААААААААА! Шаҳзод Убайдуллаев Ҳошимовнинг узатмасидан кейин бирга бир вазиятга чиқиб зарба берди, Митрович жамоасини муқаррар голдан қутқарди! 

72. ЗАРБАА! Қўзиев жарима майдони ичидан зарба берди, ноаниқ!

69. УХХХ! Шарич ҳозир ерда ётган Сардор Қулматовнинг юзини деярли босиб ўтиб кетди, ҳакам бу вазиятни кўрмай қолди шекилли

65. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Шайкулов ва Қаҳрамонов ўрнига Бикмаев ва Обшивач тушди

64. ЗАРБААААА! Улуғбек Ҳошимовнинг дарвозага йўллаган зарбасидан кейин Чермель тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб юборди! 

60. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Ҳусниддин Ғофуров ва Ойбек Қиличев ўрнига Изатилла Абдуллаев ва Улугбек Хошимов майдонга туширилди

58. Зарба! Ҳусниддин Ғофуровнинг узоқдан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни осонгина ушлаб олди

54. ЗАРБА! Лука Чермелнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

52. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Ҳасанов ўрнига Ҳалилов тушди

50. ЗАРБА! Убайдуллаевнинг акробатик зарбаси ўхшамади

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Нефтчи". Тўраев ўрнига Муҳаммаджонов, Стойкович ўрнига Шарич тушди


45+2. Биринчи тайм якунланди

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБАААААА! Анваржон Ғофуровнинг 16 метрдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди! 

43. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Шаҳбоз Жўрабеков 

42. Ўзгариш. "Нефтчи". Александр Ешич ўрнига Сирожиддин Қўзиев тушди

38. ГОООООООООООООООООЛ! ЛУКА ЧЕРМЕЛЬ! Бурчакдан Қаҳрамонов узатган тўпни Чермель боши билан дарвозага йўллади - 0:2.




35. ЗАРБА! Ҳусниддин Ғофуров жарима тўпини амалга оширди, Митрович тўпни ушлаб олди

35. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Искандар Шайкулов

33. Дарко Станоевичнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди ва бурчак тўпи белгиланди

24. Зарба! Шайкуловнинг зарбаси жуда кучсиз чиқди, Акбар Тўраев тўпни эгаллаб олди

18. ЗАРБАААА! Ойбек Қиличевнинг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Митрович ажойиб сейв намойиш этди!



17. ЗАРБА! Аббос Ғуломовнинг жарима майдони ёнидан йўллаган аниқ зарбасидан кейин Митрович тўпни ушлаб олди! 

9. ГООООООООООООООООООООЛ! ШАҲБОЗ ЖЎРАБЕКОВ! 0:1. Бурчак тўпидан кейин Қулматов тўпни жарима майдонига узатди, Жўрабеков марказий ҳужумчилардек боши билан гол урди. 




3. Хавфли вазият! Ўнг қанотдан Жўрабеков узатган тўпни Тўраев қайтариб юборди! 

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика