Суперлига. "Нефтчи" — "Қизилқум" учрашуви Яйпанда ўтказилади

Tolibjon Qosimov
11 сен 2024
Суперлигада ўзгаришлар давом этади.

Аввалроқ "Истиқлол" стадионидаги ҳолат масаласига ойдинлик киритилганди. Шундан келиб чиқиб, "Нефтчи" Суперлига 19-тури доирасида "Қизилқум"ни Яйпандаги Ўзбекистон стадионида қабул қиладиган бўлди.

Айни вақтда Қўқон шаҳридаги стадионни ҳам расмий учрашувлар учун тайёрлаш ишлари якунига етмоқда. Кейинроқ Лига стадионни қайта мониторинг қилади. Октябрь ойидан бошлаб "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" клублари ўз ареналарида рақибларини қабул қилиши кўзда тутилган.


Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pfl.uz