UZ

Сўнгги янгиликлар

18:37Жейми Каррагер: "Жезус Дьокерешдан яхшироқ, бу факт"  0 17:51Орлов замонавий шарҳловчилар ҳақида: "Нотўғри урғулар қулоққа ғалати эшитилади. Баъзида ўйиндан жуда катта чалғишлар бўлади. Эфирда кераксиз сўзлар кўп бўлмаслиги керак"  1 17:24"Арсенал"га қарши баҳсдан сўнг Эмери нега Артетанинг қўлини сиқиб қўймади?  5 17:18Роберто Карлос юрагидаги муаммолар сабаб операция қилинди  0 16:24Бразилия клубига 3 та трансфер ойнасига тақиқ қўйилди  0 15:40FIFA The Best мукофоти тугатилмоқда: 2026 йилдан янги давр бошланади  10 15:08Лука Модрич: "Месси ёки Роналду" саволи менга ёқмайди"  2 14:27"Вулвс" АПЛнинг 17 ўйинида 1 та гол урган ҳужумчи учун 40 млн фунт сўраяпти  1 13:53МЮ 85 млн. еврога сотиб олган ҳужумчи кетма-кет 8 та ўйиндан бери гол урмаяпти  6 12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  7 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  2 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  8 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  1 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  5

Суперлига. "Андижон" сафарда "Локомотив"ни енгиб, пешқадам бўлиб олди Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" сафарда "Локомотив"ни енгиб, пешқадам бўлиб олди

Суперлига 5-тури доирасидаги "Локомотив" – "Андижон" учрашуви якунига етди.

Суперлига

5-тур

Локомотив

Сардор Абдунабиев - 85'

Суперлига. 5-тур

04/04/2024, 19:15

2
:
1
Тугади

Андижон

Ислом Маматказин - 55', Шаҳром Самиев - 70'

45'
90'
54'  Иван Рогач
66'  Жасур Ҳакимов (Сардор Абдунабиев)
75'  Анзур Исмоилов (Иззат Абдуллаев)
85'  Сардор Абдунабиев
85'  Иван Булатович (Собит Синдаров)
32'  Лука Згурский
38'  Ислом Маматказин
55'  Ислом Маматказин
55'  Бектемир Абдуманнонов
61'  Лука Згурский (Шаҳром Самиев)
70'  Шаҳром Самиев
79'  Фарҳод Соҳибжонов (Демир Имери)
79'  Шерзод Эсанов (Фарҳод Бекмуродов )
90'  Бектемир Абдуманнонов (Армин Бошняк)

"Локомотив" – "Андижон" 1:2  

4 апрель. "Локомотив" стадиони. 19:15

Гол: Сардор Абдунабиев 85' – Ислом Маматказин (Бектемир Абдуманнонов) 55', Шаҳром Самиев 70'

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов   

Захира ҳаками: Турғун Жумабоев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Никита Афиногенов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров  

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Локомотив": 32.Суҳроб Султонов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 8.Дамьян Крайишник, 10.Иван Булатович (27.Собит Синдаров, 85), 14.Дилшод Комилов, 15.Жасур Ҳакимов (7.Сардор Абдунабиев, 66), 17.Санжар Турсунов (с), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов (11.Иззатилла Абдуллаев, 75).

Захира: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 6.Шерзод Комилов, 23.Жаҳонгир Ҳошимбоев, 70.Абубакрризо Турдиалиев, 77.Лазиз Мирзаев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Шерзод Эсанов (8.Фарҳодбек Бекмуродов, 79), 9.Леван Арвеладзе, 13.Сардорбек Азимов, 15.Владимир Бубаня (с), 17.Фарҳод Соҳибжонов (31.Демир Имери, 79), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Ислом Маматказин, 51.Лука Згурский (99.Шаҳром Самиев, 61), 71.Бектемир Абдуманнонов (94.Армин Бошняк, 90+5).

Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 4.Марлен Чобанов, 10.Илҳом Абдиғаниев, 14.Абдураҳмон Комилов, 66.Илҳом Алижонов.

Огоҳлантиришлар: Лука Згурский (32), Ислом Маматказин (38), Иван Рогач (54).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+5. "Андижон"да ўзгариш: Абдуманнонов ўрнига Бошняк майдонга тушди. 

90+2. Уууух! Дилшод Комилов жарима майдончаси ичига ёриб кирди, сал қолса автогол кузатиларди. Ўйин қизигандан қизиди. 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшилди.

90. Зарбааа! Йўлдошевнинг кучли зарбасидан сўнг Литовка супер сейв намойиш этди! 

88. Ууууух! Турсуновнинг узатмасидан кейин Комилов бош билан зарба берди, сал ноаниқ.

85. "Локомотив"да алмаштириш: Булатович ўрнига Синдаров учрашувни тугатиб қўяди. 

85. ГОЛ! Дилшод Комиловнинг зарбаси рикошет орқали Сардор Абдунабиевга етиб борди ва у собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди – 1:2!

84. Тиниб-тинчимас Абдуманнонов жарима майдончаси ичига ёриб кириб, дарвоза томон зарба беришнинг ҳам уддасидан чиқди. 

79. "Андижон"да 2 та ўзгариш: Соҳибжонов ўрнига Имери, Эсанов ўрнига Бекмуродов тушди.

78. Зарбаа! Самиевнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Султонов қийинчилик билан бўлса-да қайтара олди. 

75. "Локомотив"да алмаштириш: Исмоилов ўрнига Абдуллаев ўйинга қўшилди.

74. Зарбаааа! Йўлдошевнинг акробатик зарбасига аниқлик етишмади. 

73. "Локомотив" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Ҳасановнинг ўнг қанотга оширган паси сал кучлироқ чиқиб қолди, акс ҳолда вазият жиддий тус оларди. 

70. ГОЛ! Ҳимоячи Рогач ва дарвозабон Султоновнинг қўпол хатосидан сўнг Самиев ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди! 

66. "Локомотив"да алмаштириш: Ҳакимов ўрнига Абдунабиев баҳсни давом эттиради.

61. "Андижон"да ўзгариш: Згурский ўрнига Самиев туширилди. 

57. Ууух! "Локо" футболчиси Крайишникнинг кучли зарбасидан сўнг Литовка жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 

55. ГОЛ! Бектемир Абдуманноновнинг жаримадан ошириб берган тўпини Ислом Маматказин дарвоза тўрига жойлаб қўйди – 0:1!  

54. Иван Рогач Бектемир Абдуманноновни очиқчасига йиқитди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

52. Ҳакимов Арвеладзега нисбатан қўполлик ишлатди. 

49. Абдуманноновнинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45+1. Зарбааа! Шерзод Эсанов жарима майдончаси ичига ёриб кириб, зарба йўллади, Султонов жамоасини қутқарди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

42. Сардор Азимов ўнг қанотдан олдинга бориб, йиқилиб тушди, бироқ ҳакам у симуляция қилди деб топди ва дарвозабон тўпни ўйинга киритишини билдирди.

38. Маматказин жарима майдончаси чизиғи олдида Абдулазизхон Абдурашидовни йиқитди ва сариқ карточка олди. "Локо" стандартга эга бўлди, бироқ бундан самара чиқмади. 

32. Лука Згурский Иван Рогачги нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

31. Фарҳод Соҳибжонов ўнг қанотдан ёриб кирмоқчи бўлаётиб ҳимоячилар қаршилигига учради ва йиқилиб тушди, аммо қоида бузиш қайд этилмади.  

28. Ўйин темпи у қадар юқориэмас. Айтарли вазиятлар ҳам йўқ.

23. Дамьян Крайишник майдон марказида Леван Арвеладзега нисбатан қоидани бузди. 

19. Иван Рогач қанотдан олдинга бораётган Азимовни қоидага монанд тўхтатиб қолишга эришди. 

15. Бош ҳакам VAR томон отланди ва вазиятни кўриб, пенальтини бекор қилди. 

14. "Локо" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Суҳроб Султонов бирга-бир ҳолатга чиқиб борган Бектемир Абдуманноновни йиқитди...  

11. Зарбааа! Иван Булатовичнинг чап оёқдаги зарбаси анча хавфли, аммо ноаниқ чиқди. 

7. Абдуманнонов жарима зарбасидан узатмани амалга оширмоқчи бўлди, бироқ тўп "темирйўлчилар" ҳимоячилари орқали майдонни тарк этди, бурчак зарбаси.  

4. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар ўйиндаги устунликни қўлга олишга ҳаракат қилишмоқда. 

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 19:15 да бошланади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика