UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Суперлига клублари шифокорлари билан яна бир бор онлайн конференция ташкил этилди Янгиликлар

Суперлига клублари шифокорлари билан яна бир бор онлайн конференция ташкил этилди

Интерактив тарзда ўтган муҳокамаларда клуб шифокорлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Биласиз, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилган эди. Бу жараёнда футбол клубларининг уй учрашувларини ўтказиши учун етарлича тайёргарлик кўриши лозим.

Шу мақсадда бугун яна бир бор Суперлига футбол клублари бош шифокорлари билан онлайн видеоконференция ташкил этилди.  Интерактив тарзда ўтган муҳокамаларда клуб шифокорлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Унга кўра, жамоа аъзолари меҳмонхона, автобус, стадионда ниқоб тақиб юриши, автобус, захира ўриндиғида ижтимоий масофаланиш қоидаларига риоя қилиши кераклиги таъкидланди.

Қолаверса, майдонга биологик чиқиндиларни ташқарига ташлаш (туфук, сўлак, балғам) мумкин эмаслиги, эшик дасталарини дезинфекциялаб туриш лозимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика