UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42АПЛнинг икки вакили Австралияда майдонга тушади  0 11:04Роналду Швеция билан ўйин учун Португалия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  3 10:31Суперлига-2024: 3-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  3 10:04«Жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларига ёш, тажрибасиз ва янги футболчиларни жалб этиб, уларни ўйин услубига мослаштириш учун вақт йўқ, чунки бу жуда мураккаб» - Катанец ОФК расмий сайтига интервю берди  14 09:51Пике «Барселона» бош мураббийлиги учун икки номзодни айтди  2 09:23Англия терма жамоаси Евро-2024 учун либосини тақдим этди  2 09:15Рустам Мирсодиқов 70 ёшда!  2 08:52«Арсенал»нинг яна бир футболчиси термада ўйнашдан бош тортди  5 08:25Стерлинг кечирим сўради  2 07:58«Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум  0 07:31Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  10 00:30Киммих фаолиятини "Сити", "Ливерпуль", "Арсенал", "Реал" ёки "Барса"да давом эттирмоқчи  2 23:45Гризманн 2017 йилдан бери илк марта Франция терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  5 23:10"Ливерпуль" ҳужумчиси март ойида терма жамоасига ёрдам бера олмайди  0 22:47"Ювентус" катта товон пулидан қўрқиб, Аллегри билан хайрлашмоқчи эмас  3

Суперлига клублари бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди Янгиликлар

Суперлига клублари бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди

Бугун Республика махсус комиссияси томонидан профессионал футбол клубларига машғулот олиб боришга расман рухсат этилгани ҳақида хабар берилган эди.

Шу боис, футбол жамоатчилиги айни дамда футбол мусобақаларининг қачондан бошлаб давом эттирилиши билан қизиқиши табиий.

Куннинг иккинчи ярмида, кун тартибидан ўрин олган бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Суперлига футбол клублари раҳбарлари ва бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди. Унда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган тўртта масала муҳокама қилинди.

Биринчи масала: Суперлига клублари мусобақани қачондан давом эттиришади?

Бош мураббийлар билан ўтказилган видеоконференция йиғилишида бу борада мураббийларнинг фикрлари тингланди. Айни дамда ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари фикрларини инобатга олган ҳолда якуний қарорни ЎФА билан келишган ҳолда маълум қилади.


Иккинчи масала: U-21 жамоалари учрашувлари

Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлари одатдагидек, асосий жамоалар учрашувидан бир кун аввал ўтказилиши белгиланди.


Учинчи масала: U-18 жамоалари учрашувлари

У-18 жамоалари ўртасидаги баҳслар марказлашган тизимда ўтказилади. Бу борада тақвим тиғизлиги ҳамда жамоаларнинг бугунги кундаги молиявий имкониятлари инобатга олинди. Ушбу мусобақа ўтказилиш тартиби ва жойи каби масалалар ишлаб чиқилмоқда ва бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берилади.


Тўртинчи масала: Ёзги трансфер ойнаси санаси

Ёзги трансфер ойнаси аввалдан белгиланганидек ўзгаришсиз қолди ва ушбу жараён 6 июлдан 30 июлгача давом этади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика