

Шу куни шаҳарга юқори мартабали меҳмонлар ташрифи режалаштирилганидан келиб чиқиб, учрашув 14 сентябрь, шанба кунига кўчирилди. Ўйин вақти ўзгаришсиз қолди — 19:30.
14 сентябрь куни мамлакатимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. "Спорт" телеканали ўз дастурларини мундиалга мослаб чиққан. Шу сабаб "Динамо" — "Бунёдкор" беллашувини эфирга узатишда муаммо юзага келади. Телеканал билан ўйинни Лиганинг расмий YouTube саҳифасига жонли узатиш келишилган. Айни вақтда унинг Самарқанд телевидениеси орқали ҳам эфирга олиб чиқиш масаласи устида ишланмоқда.





