Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади

Khoja
11 мар 2026, 07:40
Бугун Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган яна 3 та учрашув бўлиб ўтади.

Куннинг илк баҳси Сурхондарёда бошланади. Унда "Сурхон" ва "Бунёдкор" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 16:30 да старт олади. Куннинг иккинчи баҳси "Дўстлик" стадионида бўлиб ўтади. Ушбу стадионда "Локомотив" "Қўқон-1912" жамоасини меҳмон қилади. Куннинг сўнгги учрашуви эса Бухорода бўлиб ўтади. 19:45 да старт оладиган учрашувда "Бухоро" ва "Хоразм" ўзаро баҳс олиб боради.

16:30. "Сурхон" – "Бунёдкор"

11.03.2026

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Зуфар Элибоев

Захира ҳаками: Ферузбек Хидоятов

VAR: Жасур Мухторов

AVAR: Шерзод Аъзамов

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Абдулвосит Валихонов


19:30. "Локомотив" – "Қўқон-1912"

11.03.2026

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Қувондиқ Дусчанов, Дилшод Жуманиёзов

Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Анвар Маражабов

Назоратчи: Тимур Галеев

Комиссар: Шоҳруҳ Саид


19:45. "Бухоро" – "Хоразм"

11.03.2026

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Ойбек Бобоев, Атҳам Суннатов

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Розиябону Юсупова

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia