Суперлига. Бугун "Қизилқум" "Қўқон-1912" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
19 апр 2019
Бугун Суперлиганинг 5-туридан ўрин навбатдаги баҳс Наовийда бўлиб ўтади.

Бу мавсум ўз майдонида хали ютқазмаган "Қизилқум" клуби 4та турда умуман ғалаба қозона олмаган "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Ўтган турда "Қизилқум" ҳам, "Қўқон-1912" ҳам ютқазишди. Навоийликлар Бекободда 1:4 ҳисобида, қўқонликлар Фарғонада "Бухоро"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

"Қизилқум" майдонида ўтган 8та учрашувнинг фақат биттасида (2018 йил) водий клуби ғолиб бўлган. Яна бир ўйинда дуранг кузатилган ва қолган 6та баҳсда "Қизилқум" 3 очкони ўз уйида олиб қолган.

"Қўқон-1912" дастлабки тўрт турда ўз дарвозасидан энг кўп (11та) гол ўтказган жамоа бўлиб турибди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia