UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  1 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  4 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  1 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  232 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1

Суперлига. Бугун 9-турнинг охирги учта ўйини ўтказилади Янгиликлар

Суперлига. Бугун 9-турнинг охирги учта ўйини ўтказилади

Бугун Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган сўнгги учта ўйин бўлиб ўтади.


АГМК — СЎҒДИЁНА
Мусобақа жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар ўртасидаги баҳс. Миржалол Қосимов ўзининг собиқ шогирди Улуғбек Бақоевга қарши.

Жиззах клуби бу мавсум сафардаги 3та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди. Бу йилги чемпионатда умуман дуранг ўйнамаган ягона клуб - "Сўғдиёна".

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида 20 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Кичик устунлик олмалиқликлар томонида - 8 ғалаба ва 7 мағлубият. Қолган бешта ўйинда эса томонлар дуранг ўйнашган.

АГМК ўз майдонида ушбу клубга фақат бир марта мағлуб бўлган (2016 йил).

ОКМК

Суперлига. 9-тур

19/05/2019, 17:45

2
:
0
Тугади

Сўғдиёна

Шаҳбоз Жўрабеков - 4', Кахи Махарадзе - 89'

45'
90'
65'  Санат Шихов (Жасур Ҳакимов)
72'  Мирғиёс Сулаймонов (Муроджон Тошматов)
84'  Камрон Саидазимов (Шаҳзодбек Нурматов)
88'  Жасур Ҳакимов
4'  Шаҳбоз Жўрабеков
41'  Ойбек Нурматов
51'  Ойбек Нурматов (Сирож Мелиев)
71'  Санжар Рашидов (Жамшид Болтабоев)
79'  Даниэл Насриддинов (Саҳоб Рашидов)
87'  Никола Милинкович
89'  Кахи Махарадзе
89'  Сирож Мелиев



НАВБАҲОР — МЕТАЛЛУРГ
Ўтган тур чемпионат етакчилари билан дуранг ўйнаган клублар ўртасидаги баҳс. "Металлург" сафарда 4та ўйин ўтказиб умуман ғалабага эриша олмади (1 дуранг ва 3 мағлубият).

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунга қадар 44та ўйин ўтказишган. 20 марта "лочинлар" 3 очкога эга чиқишган. 12та ўйинда "Металлург" ғолиб бўлган ва 12та учрашувда дуранг кузатилган.

"Навбаҳор" майдонида ўтган 22та учрашувнинг фақат биттасида "Металлург" ғолиб бўлган (2016 йил).

Бу мавсум "Навбаҳор"нинг мағлубиятсиз серияси 5та ўйинга етди. "Металлург" эса икки турдан буён ғалаба қозона олмаяпти.

Навбаҳор

Суперлига. 9-тур

19/05/2019, 18:40

0
:
0
Тугади

Металлург

45'
90'
69'  Аббос Ғуломов (Азиз Ибрагимов)
69'  Мирзоҳид Ғофуров
81'  Иван Соловьёв (Баҳодир Насимов)
85'  Александр Касьян
27'  Баҳром Абдураҳимов
40'  Муҳаммад Исаев
70'  Муҳаммад Исаев (Сергей Тумасян)
74'  Иброҳим Йўлдошев
80'  Иброҳим Йўлдошев (Шавкат Муллажонов)
89'  Исломбек Исоқжонов (Дониёр Усмонов)
90'  Акбар Исматуллаев
90'  Александр Лобанов



БУХОРО — ДИНАМО
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячилари Бахтиёр Ашурматов ва Даврон Файзиев ўртасидаги тўқнашув.

"Динамо" сўнгги учта турда мағлуб бўлгани йўқ (1 ғалаба, 2 дуранг). "Бухоро" эса аксинча 4та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти.

"Бухоро" ва "Динамо" шу кунга қадар 44 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Шундан 20тасида "Бухоро" ғолиб бўлган, 16 марта Самарқанд клуби 3 очкони қўлга киритган. Қолган 8та учрашувда муроса кўчаси танланган.

Ўзаро ўйинларнинг сўнгги 8тасида "Бухоро" бу рақибни мағлуб эта олмаган. Сўнгги бор бухороликлар 2013 йилги мавсумда "Динамо"ни таслим қилишганди.

Бухоро

Суперлига. 9-тур

19/05/2019, 20:00

0
:
0
Тугади

Динамо

45'
90'


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика