

Йиғилишда Суперлига ва Ёшлар лигаси мусобақаларининг тақдири муҳокама қилинди. Унга кўра, ҳар иккала мусобақанинг биринчи даврадаги қолган ўйинлари август ойида марказлашган тартибда Тошкент ва пойтахт вилоятидаги майдонларда бўлиб ўтади. Айтиш керак, АГМК, «Металлург», «Бунёдкор», «Локомотив» ҳамда «Пахтакор» адолат юзасидан ўз учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказади. Ёшлар лигаси доирасидаги беллашувлар қайси майдонларда ўтказилиши ҳозирча номаълум. Шунингдек, иккинчи давра ўйинлари қайси форматда давом эттирилиши ҳам ноаниқ.


