UZ

Сўнгги янгиликлар

21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  188 21:00Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор" (матнли трансляция)  12 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  16 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  4 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  6 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0

Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди Янгиликлар

Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Андижон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

"Андижон" – "Пахтакор" 2:6 (ТУГАДИ)

22.08.2025. Андижон, "Бобур Арена"

Бош ҳакам: Найим Қосимов

Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Ринат Серазитдинов

Назоратчи: Жаҳонгир Саидов

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Максим Нехочин

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Башар Ресан (Хожиакбар Алижонов) 3, Башар Ресан 30 0:2, Эржан Токотаев (автогол) 42, 0:3, Исмаел Кинаде (Бектемир Абдуманнонов) 70, 1:3, Абдураҳмон Абдуллаев 84 (Исмаел Акинаде),  2:3, Достон Ҳамдамов (Хожимат Эркинов) 89, 2:4, Брайан Риаскос 90+2, 2:5, Хожимат Эркинов (Брайан Риаскос) 90+5, 2:6

"Андижон": 31. Эржан Токотаев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 6. Алтин Крезиу ( 41. Муҳаммадюсуф Мирқодиров, 46), 8. Шаҳзод Азмиддинов, 14. Абдураҳмон Комилов (99. Муҳаммадали Усмонов,54), 18. Дамир Темиров (7. Исмаел Акинаде,46), 22. Усмонали Исмоналиев ( 16. Абдураҳмон Абдуллаев, 68), 23. Дониёр Абдуманнопов, 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 27. Кристиан Новак (4. Исломбек Маматказин, 80), 71. Бектемир Абдуманнонов

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 2. Абубакир Ашуров, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 88. Шоҳжахон Ёрқинбоев, 

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 4. Заид Таҳсин, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Хожиакбар Алижонов, 9. Иброҳим Ибрагимов ( 17. Достонбек Ҳамдамов,72) 10. Азизбек Турғунбоев, 11. Игорь Сергеев ( 15. Хожимат Эркинов, 80), 21. Башар Ресан ( 94. Брайан Риаскос.46), 23. Абдурауф Бўриев, 50. Фламарион (8. Диёр Холматов, 26), 77. Дилшод Саитов

Захира: 10. Жонатан Луис, 2. Беҳрузбек Асқаров,18. Бобир Абдихолиқов, 20. Дилшод Абдуллаев, 22. Умар Адҳамзода,

Огоҳлантириш: Муҳаммадкарим Тоиров ("Андижон") 17, Дониёр Абдуманнопов ("Андижон") 25, Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор") 37

Четлатиш: Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор") 65, Шаҳзод Азмиддинов ("Андижон") 90+9

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди.

90+9. ЧЕТЛАТИШ. Шаҳзод Азмиддинов, "Андижон"

90+7. Шахзод Азмиддинов четлатилиши мумкин. Ҳакам ВАР мониторида вазиятни кўрмоқда.

90+4. ГОЛ. Брайан Риаскос бу сафар Эркиновни тўп билан таъминлади, у вазиятдан фойдаланди, 2:6

90+2. ГОЛ. "Бобур Арена"да "Пахтакор" голлар шоусини давом эттирмоқда. Брайан Риаскос гол муаллифи, 2:5

89. ГОЛ. "Пахтакор" таблодаги ҳисобни 2:4 кўринишига келтирди. Хожимат Эркиновнинг пасини Достон Ҳамдамов дарвозага жойлади.

84. ГОЛ. Интрига керакми сизга? "Андижон" "Пахтакор" дарвозасига иккинчи голни урди, 2:3. Акинаде тўп учун курашда ҳимоячидан ўтиб дарвозага зарба йўллади, тўп Абдураҳмон Абдуллаевга тегиб рекошет ҳосил қилиб дарвозага кирди

80. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Кристиан Новак ўрнига Исломбек Маматказин тушди.

80. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Игорь Сергеев ўрнига Хожимат Эркинов тушди.

78. Майдонда футболчилар ўртасида кураш кўп бўлмоқда. 

70. ГОЛ. Ўйинга интрига қайтди. Бектемир Абдуманноновнинг бурчакдан узатмасини Исмаел Акинаде боши билан голга айлантирди, 1:3

68. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Усмонали Исмоналиев ўрнига Абдураҳмон Абдуллаев тушди.

65. ЧЕТЛАТИШ. Хожиакбар Алижонов, "Пахтакор". Алижонов иккинчи сариқ ва қизил карточкани олди.

59. Икки жамоа ҳисобдан келиб чиқиб ўйнамоқда.

54. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Абдураҳмон Комилов ўрнига Муҳаммадали Усмонов тушди.

49. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иброҳим Ибрагимов, "Пахтакор"

46. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Башар Ресан ўрнига Брайан Риаскос тушди.

46. ЎЗГАРИШ. "Андижон", Алтин Крезиу ўрнига Муҳаммадюсуф Мирқодиров, Дамир Темиров ўрнига Исмаел Акинаде тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус!

45+1. Токотаев рақиб футболчиси йўллаган зарбани қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. ГОЛ. Дилшод Саитовнинг чап қанотдан узатамасидан сўнг тўп Азмидиннов ва якунда Токотаевга тегиб дарвоза тўридан жой олди, 0:3. "Пахтакор" биринчи бўлимнинг ўзида ўйинни мантиқан ҳал қилмоқда

38. Ўйидаги устунлик меҳмонларда. 

35. Стадионда мухлислар авжига чиқмоқда. 

31. ГОЛ. "Андижон" жамоасининг икки легионери Новак ва Крезиунинг хатосидан сўнг тўп Башар Ресанга келиб тушди. Ироқлик футболчи вазиятдан фойдаланди, 0:2

26. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", жароҳат олган Фламарион ўрнига Диёр Холматов тушди

25. ОГОҲЛАНТИРИШ. Дониёр Абдуманнопов, "Андижон"

17. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммадкарим Тоиров, "Андижон"

12. "Андижон"дан хавфли ҳужум, Абдуманноновнинг узатмасига ҳеч ким улгурмади. Ўйин шиддатли ва юқори темпда ўтмоқда. 

10. ЗАРБА. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Муҳаммадқодир Ҳамралиев зарбага айлантирди. Тўп рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди.

6. ЗАРБА. "Пахтакор"нинг ироқлик легионери Башар Ресан яна бир бор зарба йўллади. Кучли аммо ноаниқ.

3. ГОЛ. "Пахтакор" учрашувда тезкор гол уриб ҳисобни очди. Хожиакбар Алижоновдан супер пас, Башар Ресан жарима майдончаси ичида аниқ ҳаракат билан секин зарба йўллаб Токотаевни доғда қолдирди, 0:1

- Ўйин бошланди.

- Футболчилар майдонга чиқиб келди. Ўйин бошланишига барча нарса тайёр!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+10   
22 авг 21:05:13
Don K'arleon
Пахтакор - буюк клуб!!! Бошқа гап-сўз йўқ!
Сурхондарёдан Пахтакорга табриклар!
+9   
22 авг 21:01:35
Chustiy
Vodiyda ikkita komanda bor, tretiy lishniy. Paxtakorga respect.
+8   
22 авг 20:02:07
uzbuzb
Зубайр Хабибуллаев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамиков Шатскихдан кура яхширок эди ухшаябди пазор
Андижонликлар стадионга бориб олиб баландпарвоз сузлардан ,,Анджонлилар келди"Бобурийла келди" ,,аммо шарманда булиб қандай келишса шундай изларига қайтиб кетишди" каби сузларни банер қилиб кутариб хой хой қилиб бақириши билишадию футболни унча тушинишмайди,булар узлари Хамиковни хайдатишган эди,аслида Андижонни Андижон қилиб танитган Хамиков эканлигини тушинишмади булар,олдинлари 1йил олийда уйнашса 2-3 йил 1 лигада юришарди судралишиб мурабийга ялчимай,Хамиков келиб буларни супер лигада нармал жамоага айлантирган эди,Шаскиейни булиши шу булса тез орада Андижони про лигага кузатиб қуйади
+7   
22 авг 21:11:49
Sanjar Abdulazizov
Voy voy voy... 2:6 BUNCHALAR GO'ZALSAAAN.
+7   
22 авг 21:11:40
Абдугаффор . N
Пахтакор нималар кипташапти . Койиле.
+7   
22 авг 20:55:24
POPFEN
Пахтакор Анжонилар келди қилиб ташлабтику
+7   
22 авг 18:39:00
Saidjahon
Андижонимизга омад.Натижа кандай булишидан катъий назар Пахтакор ва Андижон мухлислари дуст булиб коламиз
+6   
22 авг 21:11:57
Atashin
Andijon bu sanlarga kam qisb yurlaring endi malades pahtakor andijondi a
siga kirgizvording
+6   
22 авг 21:10:26
Koku
Респект Пахтакор, омад ёр булсин хамиша чемпионлик насиб кисин Андижон мухлиси
+6   
22 авг 21:03:05
Шухрат Эргашев
Максимга "тарсаки" Тожиевдан.
+6   
22 авг 21:01:24
Шухрат Эргашев
Пахтакорни карсаклар билан кузатиш керак, майдондан.
+6   
22 авг 20:55:15
sux_fer_real
Erkinov oyinni umuman ozgartirib yubordi. Darajaaa
+5   
22 авг 20:58:13
Мансур Адашев
Яхшиям 10 киши колгани :) яна 1-2 футболчини олиб ташласинчи
+5   
22 авг 20:54:29
Шухрат Эргашев
Пахтакордан мастер класc. Гап йук. Касалхона килмасдан, касал килди Анжонликларни. Андижонга эса омад кейинги уйинларда.
+5   
22 авг 20:51:07
Botir Xòja
1ta golga 2ta javob.. PAXTAKOR çempion!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика