UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  0 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  1 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  1 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  11 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  1 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:55Кварацхелия — Грузияда бешинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси  4 17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  13 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  1 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  22 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  3 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  5 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  18

Суперлига. 4-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Қуйида Суперлиганинг 4-турида ёрқин ўйин кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эътиборингизга ҳавола этамиз.


"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Суперлига 4-тур рамзий терма жамоасининг тактик схемаси 3-5-2ни ташкил қилди.

Унга кўра, рамзий терма жамоа дарвозасига АГМК кипери Павел Матяш муносиб кўрилди. Ушбу посбон амалдаги чемпион "Локомотив"га қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди ва 4та сейв амалга оширди.

Уч нафар ҳимоячи сифатида "Пахтакор" аъзоси Марко Симич, "Қўқон-1912"нинг стандартларни амалга оширувчи ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов ҳамда АГМКга "темирйўлчилар" устидан ғалаба келтирган голга муаллифлик қилган Владимир Бубаньялар киритилди.

Таянч ярим ҳимоячиси сифатида "Бунёдкор" сардори Жавлон Иброҳимов танланди. Иброҳимов гол урганини инобатга олмаганда ҳам ҳимояланишда жуда фаол ва фойдали ўйнади. Кўп бор ҳужумга ўтган рақиблардан тўпни олиб қўйди. Ярим ҳимоянинг марказидан Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор") ва Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912") ўрин олди. Ғиёсов "Бухоро" билан беллашувда битта гол урди ва Райевацнинг голига чиройли пас берди. Сидиқов эса "Навбаҳор" мағлуб этилган тўқнашувда фаол ўйин намойиш этди.

Вингерлар сифатида "Пахтакор"дан Жалолиддин Машарипов ва "Металлург"дан Суҳроб Нуруллоев танланди. Агар Элгужа Григалашвили бу турда хет-трик қайд этмаганида тур футболчиси катта эҳтимол билан Машарипов бўлиши мумкин эди. У жамоасининг уччала голида ҳам иштирок этди. Суҳроб Нуруллоев эса "Насаф"дан сафарда очко олинишини таминлаган голни чиройли тарзда киритди.

Рамзийнинг ҳужум чизиғига эса бу турда фантастик ўйнаб юборган Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") ва захирадан тушиб ўзини максимал даражада кўрсата олган Филип Райевац ("Бунёдкор") киритилди. Элгужа сафарда "Сўғдиёна"га учта гол урди, барча голлар ўйинчининг индивидуал мехнатлари эвазига киритилди. Филип эса Ғиёсовга бош билан пас берибгина қолмай, чиройли гол ҳам урди.


Рамзий терма жамоа (3-5-2)

Дарвозабон:
Павел Матяш (АГМК).

Ҳимоячилар: Марко Симич ("Пахтакор"), Владимир Бубанья (АГМК), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912").

Марказий ярим ҳимоя чизиғи: Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Хуршид Ғиёсов ("Бунёдкор"), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912").

Вингерлар: Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Суҳроб Нуруллоев ("Металлург").

Ҳужумчилар: Филип Райевац ("Бунёдкор"), Элгужа Григалашвили ("Қизилқум").


Тур футболчиси - Элгужа Григалашвили

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика