

"RMC Sport" хабарига кўра, уругвайлик ҳужумчининг бутсаларини михга илгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Гап шундаки, 28 декабрь — испанзабон мамлакатларда 1 апрелга ўхшаш ҳазил куни. Шу боис ҳатто катта манбалар ҳам уругвайлик футболчининг фаолиятини якунлаганига ишониб қолди. Айниқса, Кавани номидан ёлғон баёнот тарқатилгани кўпчиликни чалғитиб, фэйк хабарга ишонтириб қўйди.

Аввалроқ Кавани бутсаларини михга илгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.



