UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Дибала 2019 йилда "Бавария"га ўтиши мумкин  0 10:31«Барселона» «Бока Хуниорс»нинг 19 ёшли футболчиси учун 10 миллион евро бермоқчи  1 10:15Салимжон Зокиров: "Ифтихор" билан ўйиннинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди"  7 10:01«Ман Сити» украиналик футболчини 12 миллион еврога сотмади  0 09:41Маҳмуджон Маткаримов: "Акмал Холматов - ҳақиқий етакчи"  1 09:21Жорж Веанинг ўғли бошқа клубга ўтиши мумкин  1 09:02Роналдунинг оиласи «Ювентус» формасида суратга тушди ФОТО  19 08:54Моуриньо МЮ раҳбариятидан Марсьялни сотишни талаб қилмоқда  3 08:53"Насаф" бош менеджери Сергей Кучеренко 57 ёшга тўлди  2 08:50Про-Лига. Фарғона вилояти дербисида “Ифтихор”нинг қўли баланд келди (тўлиқ шарҳ)  2 08:50Осиё ўйинлари. Тўртинчи кун. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан LIVE  1 08:46"Манчестер Сити" Браво жароҳати туфайли "Реал" дарвозабонини сотиб олиши мумкин  3 08:40Чемпионлар лигаси. БАТЭ мағлуб бўлди, "Бенфика" эса ўз уйида ғалаба қозона олмади  0 08:29"Барселона" Рабьога йилига 10 млн евро тўламоқчи  3 08:02Осиё ўйинлари. Бугун мусобақаларда иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати  2

Суперлига: 15-тур лауреатлари аниқланди ФОТО Янгиликлар

Суперлига: 15-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 15-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

"CA" Суперлигани янгича форматда ёритади


Тур ўйини - "Бухоро" - "Бунёдкор" (2:2)

Учрашув 15-турнинг марказий ўйини мақомига мутлақо мос тушди. Кескин курашлар, тўқнашувлар, голлар, жароҳатлар, хуллас мухлислар асло зерикишмади.

Аввалига меҳмонлар сафида жамоа сардори Жавлон Иброҳимов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Етакчисиз қолган "қалдирғочлар" ўйини кескин ўзгарган бўлсада, Қосимов шогирдлари биринчи бўлиб ҳисобни очишди. 5 дақиқа ўтгач бухороликлар вазиятни ўнглашди. Бу вазиятда Улуғбек Бақоевнинг топқирлигини алоҳида таъкидлаган бўлардик. Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришидан бир дақиқа олдин Бақоев Арслонмурот Амонов ва Шаҳбоз Эркинов ўрнига Санъат Шихов ва Баҳодир Насимовни майдонга туширди. 37-дақиқада уларнинг бири пас берди, иккинчиси эса гол урди. Иккинчи бўлимда ҳам кескинлик камаймади, аввалига "Бухоро" Азиз Ибрагимовнинг пенальтидан урган голидан сўнг олдинга ўтиб олди. Сал ўтиб эса яна ўша Тошматов пас берди ва яна ўша Нурматов гол урди - 2:2.


Тур мухлислари - Бухорода

Бухородаги "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувини томоша қилиш учун стадионга 18891 нафар мухлис ташриф буюрди. Ишқибозлар стадионда ўзгача муҳитни яратишди. Шу боис тур мухлислари номинациясида "Бухоро" ишқибозлари ғолиб деб топилди.


Тур ҳаками - Азиз Асимов

Суперлига 15-турида ишлаган ҳакамлар орасида Намангандаги "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" баҳсини бошқариб борган Азиз Асимовни алоҳида ажратиб кўрсатишни лозим топдик. Водий дербисини бир текисда бошқариб борган Асимов учрашувда битта ҳам сариқ карточка кўрсатмади.


Тур матбуот хизмати - "Насаф"

Бу турда "Насаф" матбуот хизмати энг яхши бўлди. "Аждарлар" матбуот хизмати ходимлари ўринбосарлар ва асосий жамоа ўйинларини бирдек яхши савияда ёритишди. Суратлар, ўйинга превью, учрашув тугаганидан сўнг мураббийлар фикрлари ўз вақтида чоп этилди. Шу боисдан "Насаф" матбуот хизмати бу турда энг яхши деб эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Танаффусда йигитлар билан эркакча гаплашиб олдик"

"Металлург" бош мураббий Андрей Шипилов "Насаф" билан уйда қайд этилган дуранг (2:2)дан сўнг фикрларини билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, беллашувда "Насаф" 2:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай иккинчи бўлимда бекободликлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди.
"Биринчи бўлимда жуда қўрқиб ўйнадик. Бунақа ўйинни ўтказганимизни эслай олмайман. Танаффусда йигитлар билан эркакча гаплашиб олдик. Уларга муваффақиятга эришган ўйинларимизни мисол келтирдим. Менимча бу футболчиларимизга ижобий таъсир қилди ва улар иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз учун жамоамизга эътирозим йўқ. Биринчи бўлимда "Насаф" бизга нисбатан ўзи ҳоҳлаганча ўйнади. Афсуски, бунга ўзимиз қўйиб бердик." (c) Андрей Шипилов.


Тур голи - Шаҳзодбек Нурматов

"Бунёдкор" ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов бу турда иккита гол урди. Унинг "Бухоро" дарвозасига йўллаган биринчи голини энг чиройли гол деб топдик. Чап қанотдан Мурод Тошматовнинг ҳаволатиб етказиб берган тўпини Нурматов тўхтатмасдан Акмал Турсунбоев дарвозасига жойлаб қўйди.




Тур дарвозабони - Абдумавлон Абдужалилов

"Нефтчи" жамоаси 15-турда пешқадам "Пахтакор"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Биз фарғоналиклар кипери Абдумавлон Абдужалиловни тур дарвозабони деб топдик. Айтиш мумкинки, шу куни "Нефтчи" учун кучли рақибдан 1 очкони айнан у олиб берди. Абдумавлон баҳс давомида Исмоил Гонсалвеш, Жамшид Искандеров, Акмал Шораҳмедов ва Тиаго Безерраларнинг зарбаларини бартараф этди ва бу турда энг зўри бўлишга ҳақли эканини исботлади.


Тур мураббийи - Илҳом Мўминжонов

"Навбаҳор" бу турда "Қўқон-1912"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Наманганликлар охирги учрашувларни кўтаринки кайфиятда ўтказишмоқда. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Навбаҳор" охирги бешта ўйинда умуман гол ўтказмасдан ғалаб қозонмоқда. Бу ҳақда олдинроқ хабар берган эдик. Мана шундай ишончли натижалар сабаб Мўминжонов энг яхши деб топилди.


Тур футболчиси - Шаҳзодбек Нурматов

Бухорода ўтган қийин ўйинда айнан Нурматовнинг голлари "Бунёдкор"га 1 очко тақдим этди. Дастлаб Шаҳзодбек ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқадаги иккинчи голи билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа, Шаҳзодбек Нурматов 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Рамзий терма жамоа 3-4-3

Дарвозабон: Абдумавлон Абдужалилов ("Нефтчи")

Ҳимоячилар: Санъат Шихов ("Бухоро"), Файзулла Қамбаров ("Қизилқум"), Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар: Эркин Бойдуллаев ("Қизилқум"), Санжар Шоаҳмедов ("Локомотив"), Аъзам Алиев ("Навбаҳор"), Мурод Тошматов ("Бунёдкор")

Ҳужумчилар: Шаҳзод Нурматов ("Бунёдкор"), Анвар Бердиев ("Нефтчи"), Бобир Абдихолиқов ("Насаф")

Рейтинг: +35   

Фикрлар

+22   
13 июн 18:44:08
Faxriddin☆Fc_Buxara☆
Санат Шихов #RESPECT
+17   
13 июн 19:28:16
СПАРТАК МОСКВА
БУХОРО МУХЛИСЛАРИ №1 БАКОЕВ ШУНДАЙ АЖОЙИБ МУХЛИСЛАРИ ХУРМАТИ БУНЁДКОРНИ ЮТОЛМАДИ МАЙЛИ БИЗ УЛУГБЕК АКАГА ИШНОНАМИЗ ХАММАСИ ЯХШИ БУЛАДИ
+11   
13 июн 21:04:09
НУРАФШОН БУХОРО-1994
АСИМОВНИ АНЧАДАН БЕРИ ЭНДИ КУРДИМ ТОЗА ИШЛАГАНИНИ ДЕМАК ПФЛ ИШЛАЯПДИ
+9   
13 июн 19:30:12
chL D11Natan
Wixov hozirda UZBEKISTONning eng yaxwi chap qanot vingeri suzsiz gap yoo Sanatchik doim mexnatda! !! Buxoro axli doimo Sen bilan! !!! Olg'a sharif Shaxrim Buxoro
+4   
13 июн 23:18:32
Рустам 1912
лочинлар_96 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барча лауреатларга эьтирозим йук. Лекин Азиз Асимов жудаям- жудаям хохлади нимадир килишни, факат Куконлик футболчилар " Навбахор " жарима майдонига кира олишмади. ХАЙИТ МУБОРАК АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!!!!
КУКОНдикига хадеб осилаверма ,бошка киладиган ишинг йукми.Кандай ВОДИЙликсан.Нукул КУКОНдан айиб охтарасан,ЖАМОАНГ ГАЛАБА.козонди булди ,кандини урсин,хадеб латтачайнарлик килаверадими!!!@
+4   
13 июн 21:35:03
ЮВЕНТУС-10
УЗБ.УЗ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хозирги кунда Навбахор жамоамиз хамма жамоадан 10 калла устун
20 калла деяверинг
+3   
13 июн 19:00:17
Албарс
ЎФА, ҳомий ва ҳакамлар "Бунёдкор"нинг ўйинига салбий таъсир ўтказувчи бевосита ва билвосита "саъйи-ҳаракатлари"га қарамасдан жамоа матонатли ва мардонавор ўйин курсатаяпти , сабу чидамларингга балли "қалдирғочлар"!
+2   
14 июн 01:35:33
лочинлар_96
2923 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qoyile bitta asabbuzar 3ta nikda kirib yozyabdi)) o‘ziga o‘zi xam yozyapdi))) ro‘za kunida bitta nikida mani so‘kib xam ketdi. Boshqalarni o‘ziga o‘xshatyabdi shekili.
Мабодо 3та никда кираётган ни Ман деб уйлаётган булсанг хато киласан. Ман унака бекинмачок уйнайдиган ёшдан утганман. Кейин тварламасдан ёзгин, хакорат керак булса манам биламан. Ман шахсий фикримни ездим. Байрамни яхши утказ...
.
+2   
14 июн 00:02:52
ТАРЗАН
УЗБ.УЗ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хозирги кунда Навбахор жамоамиз хамма жамоадан 10 калла устун
МАН БИЛГАНИМ ВОДИЙДА НЕФЧИ ВА КУКОН-1912 ЖАМОАЛАРИГА ЕТАРИ ЙУК
+2   
13 июн 23:40:24
2923
Рустам 1912 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жуда куп осиляпти КУКОНга мана шу твар ютсак хам ютказсак хам ,айиб охтаряпти ,КУКОНликлар арпасини хом урган шеккили,шу (твар 96) !!!@
etibor beringda *uchtasi birda* bubyotibdi yani bittasi uchta pofilda kiryabdi.
+2   
13 июн 22:59:31
2923
Qoyile bitta asabbuzar 3ta nikda kirib yozyabdi)) o‘ziga o‘zi xam yozyapdi))) ro‘za kunida bitta nikida mani so‘kib xam ketdi.
Boshqalarni o‘ziga o‘xshatyabdi shekili.
+2   
13 июн 22:40:08
FCNEFTCHI
Яхшидур аччик Хакикат фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
15-турнинг энг яхши дарвозабони шубхасиз Ботирали Эргашев. Ботирали узок йулдан чарчаб келган булса хам уз дарвозасини дахлсизлигини саклаб колиб жамоасини галабасига муносиб улушини кушди
Сиз нефтчи пахтакор уйинини курдизми, дарвозабон килган сейфларини ярминиям кимади ботирали, чунки кукон тузик курук хужумам кимади
+2   
13 июн 22:34:50
2923
лочинлар_96 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Барча лауреатларга эьтирозим йук. Лекин Азиз Асимов жудаям- жудаям хохлади нимадир килишни, факат Куконлик футболчилар " Навбахор " жарима майдонига кира олишмади. ХАЙИТ МУБОРАК АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!!!!
Osil Qo‘qonikiga osila.
Sanaytgan xakam novbaxordan chiqqan!
+2   
13 июн 21:29:59
Ahliddin Normatov
SuPeR LiGaDa NavBaXoR DaN BoShQa kLuBni O‘sGaNiNi KoRmaDiM.TaN oLiSh KeRe NaVbaXoR FaNTasTiK O‘yiN Ko‘RsaTmoQda !!! TeRma JaMoaGa NaVBaXoRdaN AzaM .A, AziZbeK .T, OsToN .O‘ oLiSh KeRe MaNmCha!
+2   
13 июн 20:44:08
Sohib Kasimov
Хааа,бу йил супер лига ажойиб утяпти.буёгига асло бушашмаслик керак!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон гуруҳда 100 фоизли натижа қайд этди
Осиё ўйинлари футбол мусобақасининг 3-туридан ўрин олган Таиланд -...  178
Роналду, Салаҳ ёки Модрич? (сўровнома) Роналду, Салаҳ ёки Модрич? (сўровнома)
УЕФА ўз расмий сайтида Европада ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси...  122
Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0 Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 4:0, "Қизилқум" - "Навбаҳор" 2:0
Бугун Суперлигада 22-турдан ўрин олган сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.  270
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон нимчорак финалда Гонконг билан ўйнайди Осиё ўйинлари. Ўзбекистон нимчорак финалда Гонконг билан ўйнайди
Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етди.  54
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг