Суперлига. 1-тур томошабинлар ташрифи. Наманган биринчи, Самарқанд иккинчи...

Iskandarov Abdulaziz
5 мар 2022
Ўзбекистон Суперлигасининг ортда қолган дастлабки турига оид маълумотларни беришда давом этамиз.

Ушбу турда стадионларга жами 43 456 томошабин ташриф буюрди. Умумий ҳисоблаганда ҳар бир учрашувга 6 208 кишидан тўғри келмоқда. "Навбаҳор" - "Насаф" учрашуви бу борада энг яхши кўрсаткични қайд этди. Шу куни Намангандаги "Марказий" стадионга 19 720 нафар мухлис келди. Кейинги ўринни Самарқанддаги "Динамо" ўйингоҳи эгаллади. "Динамо" - "Пахтакор" - 10 985 томошабин. Ташриф борасидаги энг кам кўрсаткич Олмалиқда кечган "Қизилқум" - "Локомотив" баҳсига тўғри келди, 375 киши бевосита ОКМК аренасидан ўйинни кузатиб борди. 


“Навбаҳор” – “Насаф” -  0:0  

Наманган. "Марказий" стадиони, 19720 томошабин.

"Динамо" - "Пахтакор" 0:2

Самарқанд. "Динамо" стадиони , 10985 томошабин.

"Нефтчи" - "Қўқон-1912" 1:0

Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони , 5250 томошабин.

"Металлург" - АГМК 1:0

Бекобод. "Металлург" стадиони, 5200 томошабин.



"Бунёдкор"  - "Сўғдиёна" 0:0 

Тошкент. "Локомотив" стадиони, 1001 томошабин.

"Олимпик" - "Сурхон" 0:0

Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони , 952 томошабин.

"Қизилқум" - "Локомотив" 2:0

Олмалиқ. ОКМК СМ , 375 томошабин.





Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia