UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  9 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4

Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади Янгиликлар

Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади

27 май куни "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қиладиган Суперкубок учун чипталар 23 май куни сотувга чиқарилади.

"Насаф" ва "Андижон" клуби мухлислари ўз елкадошлари жой олиши кўзда тутилган секторларни аниқ ажратиб олишлари сўралади. 

Мухлислар "Бунёдкор" стадионининг "Мирзо Улуғбек" метроси яқинидаги кассалардан чипта харид қилишлари мумкин. Шунингдек, чипталар iTicket бош офиси ҳамда Ҳумо арена кассалари орқали ҳам сотилади.

Қарши ва Андижонда ҳам чипта сотилади

Тошкентдаги Суперкубок ўйинига Қарши ҳамда Андижондан ташриф буюриш истагида бўлган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Қаршидаги "Марказий" ҳамда Андижондаги "Бобур Арена" кассаларида ҳам айрим секторлар чипталари сотуви йўлга қўйилади. Бунда 3А ва 3Б секторлар чипталари Қаршида, 3Е ва 3Ф секторлар чипталари Андижонда сотувга чиқарилади.  

23 май куни ҳар икки клуб Суперлига 11-тури доирасида майдонга тушиши инобатга олиниб, мазкур ареналардаги чипталар 24-25 май — шанба ва якшанба кунлари сотилиши режалаштирилган. 

Онлайн чипта мавжуд, аммо уни ҳақиқийсига алмаштириш талаб этилади

Суперкубок учрашуви учун онлайн чипта сотиб олиш истагида бўлганлар учун шароит мавжуд. Бироқ онлайн сотувга қўйилган чипталар номақбул мақсадларда фойдаланилишининг олдини олиш учун бу каби чипта соҳибларидан финалга қадар онлайн чиптани ҳақиқийсига алмаштириб олиш сўралади. iTicket билан ҳамкорликда бунинг учун икки йўл таклиф этилади:

а) онлайн чипта харид қилганлар ўз иш режаларидан келиб чиқиб, финал беллашувига қадар Тошкентдаги 3 нуқта кассаларидан онлайн чиптани ҳақиқийсига алмаштиришлари, ёки

б) iTicket мутахассислари билан боғланиб, онлайн чипта учун ҳақиқий чиптани Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш хизматидан фойдаланишлари мумкин: 

71 207 10 71

71 207 20 72 

Сир эмаски, аксар ҳолатларда онлайн чипталарни сохта йўл билан кўпайтириш орқали ноқонуний равишда сотиш ҳолатлари учраб туради. Бунинг оқибатида стадионга биринчи етиб келган мухлис турникетдан ўтиб олади, сохта чиптанинг қолган нусхалари эгалари билан эса муаммолар юзага келади: улар стадионга кира олмайди. 

Шундан келиб чиқиб, стадионга кириш ҳуқуқи фақатгина ҳақиқий чипта эвазига амалга оширилади. Ортиқча вақт йўқотмаслик ёки ўйин арафасида навбатда қолиб кетмасликнинг олдини олиш мақсадида онлайн чипта харид қилган мухлислардан ҳақиқий чиптани ўйин старт оладиган вақтга қадар кассалардан алмаштириб олиш сўралади. Бунинг учун ҳар икки касса олдида онлайн чипта харид қилганлар учун алоҳида дарча фаолият кўрсатади.  

Чипта нархи ва кассанинг ишлаш вақти 

Маълумот учун, чипталар уч тоифага ажратилади. Суперкубокни CИП секторда томоша қилиш чиптаси 200 000 сўмни ташкил қилади. 1А, 1B, 1Е, 1F секторлар чипталари 100 000 сўмдан, қолган барча секторлар учун чипталар 50 000 сўмдан сотилади.

Тошкентдаги кассалар 10:00 дан 20:00 га қадар фаолият кўрсатади. Қарши ва Андижондаги кассаларда вақт чипта сотилишига қараб мувофиқлаштирилади. Шунингдек, Қарши ва Андижонда чипталар сотувининг боришига қараб, 24 май куни мазкур кассаларга қўшимча чипталар етказиб берилиши мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
23 май 22:26:05
Равиш
Кириш текин килиб куйса хам жуда борса 5000 одам(ишкибоз эмас) киради.
   
23 май 17:59:36
Uchqunbek Habibullaev
Каршида, Насаф-ОКМК Чипта нархи 10 000 су́м.
Тошкендаги у́йинда энг арзонт 5 баробар киммат + яна бориш келиш харажати, бунга овкатланиш, боллани айлантириш харажатини ку́шсак 1 000 000 ни тагига боради.
Бу пулга неччи кило гушт беради ? Ундан ку́ра ТВда 2 кило кизилча билан ку́раман.
   
23 май 10:28:42
Жахонгир-9
Суперкубокнинг хеч кандай рагбатлантирувчи тулови йук учун томонларга кизик эмас.Хар бир ютук да рагбат лантириш воситаси булиш керак.Масалан Олимпиада голбларига бериладиган мукофот пуллари дек.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика