Сунесс: "Погбанинг кетганидан рақиблар хафа бўлишди"

Mirjalol Normatov
7 авг 2022
Грэм Сунесс ярим ҳимоячи Поль Погбанинг "Манчестер Юнайтед"дан кетгани ҳақида гапирди.

"Фикримча, Погба - "Манчестер Юнайтед"нинг энг ёмон трансфери бўлди. Унинг вазифасига бўлган муносабатини ҳеч қачон оқлаб бўлмасди. Сўнгги мавсумлардаги унинг тутиши барчасини кўрсатиб турибди.

"Юнайтед"нинг барча рақиблари унинг кетганидан хафа бўлишса керак. Чунки у кийим алмаштириш хонасидаги атмосферани бузадиган ягона инсон эди. Шу сабабли Моуриньо уни вирус деб атаганди", - деди "Ливерпуль"нинг собиқ мураббийи.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal