UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  6 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  7 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  32 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21

Сульшер "Вильярреал"га қарши ўйиндан сўнг: "Де Хеа - дунёнинг энг яхши дарвозабони, у бизни қутқарди" Янгиликлар

Сульшер "Вильярреал"га қарши ўйиндан сўнг: "Де Хеа - дунёнинг энг яхши дарвозабони, у бизни қутқарди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер ЧЛ гуруҳ босқич 2-тур доирасидаги "Вильярреал" (2:1)га қарши ўйиндан сўнг "қизил иблислар" дарвозабони Давид де Хеани мақтади.

"Яхшиямки, бизда дунёнинг энг кучли дарвозабони ўйнади. Давид ақлбовар қилмас эди. "Вильярреал" иккинчи таймда кўпроқ тўпга эгалик қилди, ўйин очиқ бўлди, рақибимиз ҳақли равишда ҳисобни очди.

Де Хеада оғир ёз бўлганди. У Еврога йўл олди, аммо у ерда ўйнамади, аммо у терма жамоадан қатъиятли ва ишлаш истаги билан келди ва бу менга ёқди. У бунга лойиқ. У бизни қутқарди.

Келинг, реалист бўлайлик, бизда Дин Хендерсон ва Том Хитон каби икки яхши дарвозабон бор, аммо де Хеа "Вильярреал"га қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси бўлишга лойиқ", - дейди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик дарвозабон "Вильярреал"га қарши ўйинда олтита сейв қайд этди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика