

- "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаганимда профессионал футболчи бўли орзуим бўлганди. Жуда ажойиб футбол карьерасига эга бўлдим, шу боисдан клубдан жуда кўп нарса қарздорман.
- Футболчилик даврингизда "Юнайтед"нинг бош мураббийи бўлишни орзу қилганмисиз?
- Менга "Футбол менежери", "Чемпионат менежери" каби ўйинлар жуда ҳам ёқарди. Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилганман. Аммо "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиш ҳаёлимга ҳам келмаганди, - деди Сульшер.



