

Футболчига собиқ клуби Ғузорнинг "Шўртан" клуби қизиқиш билдираётганди. Бироқ Бердиев "Қўқон-1912" таклифини қабул қилишга қарор қилди. Водий клубини "Пахтакор"нинг собиқ устози Нўъмон Ҳасанов бошқармоқда.
Маълумот учун, Бердиев бу мавсум олий лигада 6та ўйинда майдонга тушиб атига 89 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган. У 2-турда "Қўқон-1912" дарвозасига гол урганди.



