Суд олдидан Блаттернинг тоби қочди

Sherzod Nurmatov
9 июн 2022
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) собиқ президенти Йозеф Блаттер соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Шу сабабли у судда кўрсатма бера олмади, дея хабар берди Associated Press.

Суд жараёни кеча Лозаннада (Швейцария) бошланди. 86 ёшли Блаттер ва УEФА собиқ президенти Мишель Платини Швейцария прокуратураси томонидан фирибгарлик, маблағларни ўзлаштириш, жиноий бошқарув ва ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда.

Блаттера кўрсатма беришидан бир соат олдин нафас олишда қийнала бошлаган ва жараённи кейинги кунга кўчиришни сўраган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Guardian