Суарес машғулотларга қайтди
25 авг 2017 23:53
Янгиликлар
Суарес машғулотларга қайтди
“Барселона” ҳужумчиси Луис Суарес кутилганидан тезроқ жароҳатидан фориғ бўлмоқда.
Уругвайлик футболчи Испания суперкубогининг “Реал”га қарши жавоб баҳсида тиззасидан жароҳат олганди. Ўшанда 30 ёшли уругвайлик ҳужумчи бир ойга сафдан чиққанлиги хабар қилинганди. Аммо бугун “Барселона” клубининг расмий твиттер саҳифасида Суареснинг машғулотларга қайтганлиги хабар қилинди ва фотосурат жойлаштирилди.
Аммо ҳужумчининг Испания чемпионати 2-турида, 26 август куни сафара“Алавес”га қарши майдонга тушиш ёки тушмаслиги ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар