

Воқеа Counter-Strike 2 бўйича ўтказилаётган медиа турнирда содир бўлди. Йирик мағлубиятдан жаҳли чиққан Смолов стрим давомида рақибини ҳақорат қилди. "@#$@$ @#@#@ (сўкиниш). Мен Саратовда, онангни уйидаман".
Бироздан кейин унинг Twitch платформасидаги аккаунти блокланди, жамоада эса Смолов ўрнини бошқа ўйинчи эгаллади.
Ушбу воқеадан бир неча кун ўтиб Фёдор Смолов у сўккан стримернинг онасига гул юбориб, кечирим сўради.
"Елена, хайрли кун!
Стрим вақтида сизни тилга олиш мен томондан нотўғри иш бўлди. Сизни ёки сизнинг ҳиссиётларингизни ҳақорат қилишни хоҳламаган эдим. Ушбу гулни ҳурматим рамзи сифатида қабул қиласиз деган умиддаман. Фёдор Смолов".




