

Хабарингиз бор 9 сентябрь куни муҳташам "Бунёдкор" стадионида "Asian fight 2017" мусобақаси бўлиб ўтади. Унда 9 нафар юртдошларимиз ватанимиз шарафини ҳимоя қилишади. Ушбу мусобақага Голливуднинг таниқли киноактёрларидан бири Айкидо спорт тури бўйича 7 дан қора белбоқ соҳиби Стивен Сигал фаҳрий меҳмон сифатида таклиф этилган. Бугун тунги соат 03:15да Тошкент халқаро аэропортида Жаҳон киноси юлдузи ва шарқ яккакурашларининг моҳир устаси ҳисобланган Стивен Сигал Тошкентга ташриф буюрди.



Стивен Сигал иштирокидаги қолган суратларни ушбусаҳифаорқали томоша қилишингиз мумкин.
ФОТО: Жаҳонгир Сотволдиев



