

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Лондон клуби 27 ёшли футболчи учун тиббий кўрикни режалаштириб қўйган.
Кеча, 9 июль куни "Челси" Стерлинг учун 45 миллион фунт тўлашга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқаганди. Аммо "шаҳарликлар" трансфердан камида 55 миллион фунт ишлаб олмоқчи.
Якунланган мавсумда Стерлинг барча турнирларда 47 ўйинда қатнашиб, 17 гол ва 9 ассист қайд этди.



