

24 ёшли англиялик бутсадан фойдаланиш рекламасидан 100 млн фунт ишлаб олиши мумкин. Ушбу шартнома дунёнинг энг қиммат ҳамкорлигидан бири бўлади ва Стерлинг ушбу бренд орқали тарихда Air Jordan рекламасида иштирок этган биринчи футболчига айланади.
Air Jordan бренди афсонавий баскетболчи Майкл Жорданнинг компанияси ҳисобланади. Бир йил олдин мазкур бренд ПСЖ билан шартнома имзолаган ҳолда футбол бозорларига кириб келди.



