UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  7 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  2 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Сречко Катанец: "Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги саралаш босқичига ташланган қуръа, рақиблар ва мақсадлар ҳақида гапирди.

"Қуръадан аввал ҳам фаворит эдик, чунки рейтинг жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси бошқа терма жамоаларга қараганда юқорироқда жойлашганди. Ўйлашимча, қуръадан кейин ҳам фаворитлигимизни сақлаб қолганмиз. Лекин ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, жамоани иложи борича яхшироқ тайёрлашимиз, футболчиларни руҳлантира олишимиз ҳамда ўйин бошланмасидан олдин ютқазиш керак эмаслигини футболчиларга етказиб бера олишимиз лозим. Шу сабабдан, футболчилар билан жуда қаттиқ меҳнат қилишимиз ҳамда ўзимизни энг яхши даражада тайёрлай олишимиз талаб этилади. Акс ҳолда, биламизки, футболда ўзига хос сюрпризлар юзага келиши мумкин. 

Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистон доимгидек Осиё кубогига йўл олиши керак, бироқ ҳеч қайси ўйинни бошланмасдан аввал ютиб бўлмайди. Ўзбекистон фаворит сифатида кўрилмоқда, мен, мураббийлар штаби ҳамда футболчилар биргаликда олдинда кутиб турган ўйинларда ғалаба қозониб, Осиё кубогига йўлланма олиш учун зарур бўлган барча ишларни амалга оширамиз. Тез орада Тошкентга қайтаман ҳамда бошқа масалаларни ўша ерда муҳокама қиламиз. Ўзбек халқига, барча Ўзбекистон фуқароларига соғлик-саломатлик тилаб қоламан, чунки бу энг асосийси ҳисобланади. Барча яхши тилакларни билдириб, кўришгунча деб қоламан", — дейди Катанец.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика