UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф". Таркиблар маълум  2 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм". Таркиблар маълум  1 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  6 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  3 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  19 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  16 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  11 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  5 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  15

Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши баҳсдан сўнг сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров билан кичик суҳбат қурди.

- Бугунги қийин учрашувдаги ғалаба билан табриклайман. Юз фоизлик натижа қайд этаётганимиз ажойиб, аммо ўйин бўйича саволлар кўп. Кейинги учрашувларда жамоа ўйинини қандай яхшилашингиз мумкин?

- Асосий таркибимиздаги беш нафар футболчи, айни дамда ўз клубларида ўйин амалиётисиз қолиб кетяпти. Бу вазиятни ўнглаб олиш учун яна бир ой вақтимиз бор. Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам сафга қайтишини кутяпмиз. Кейинги ФИФА кунларида жисмоний ҳолатимизни янада яхшилаб олишимиз керак. Жисмоний ҳолатимиз яхшиланиши руҳий томонлама тайёргарлик ва концентрацияга боғлиқ. Биз ўзимизнинг тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар, биз ғалаба қозонишга ва очколар жамғариб боришга мажбурмиз.

- Учрашув давомида кўпгина футболчилар ўз позициясини тез-тез алмаштириб турди ва менинг фикримча, шу сабабли бугунги баҳсда кўп индивидуал хатолар кузатилди...

- Футболчилар ҳар доим ҳам бир зонага жавобгар бўлавермайди. Ҳар доим ҳам бир жойга туриб ўйнашнинг иложи йўқ. Футболчилар майдондаги тўлиқ эркинликка эга ва улар майдонда ўзи истаган ҳаракатларни бажаришлари мумкин. Улар "робот" эмас-ку. Футболчи хоҳлаган қанотда ўйнаши мумкин. Биз биринчи бўлимда жуда ажойиб ўйин намойиш этдик, аммо рақиб дарвозабони шунчаки "даҳшатли" ўйнаб юборди ва ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди. Ягона муаммо - биз гол ўтказиб юборганимиз. Тўп назорати бизда эди, рақиб эса қарши ҳужумда гол урди. Бугунги ўйинимиздан жуда хурсандман.




Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Рейтинг: +15   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика