UZ

"Спортинг"нинг 9 нафар мухлиси футболчиларга ҳужум қилгани учун қамалди Янгиликлар

"Спортинг"нинг 9 нафар мухлиси футболчиларга ҳужум қилгани учун қамалди

Теглар :  «Спортинг»
Лиссабон суди 2018 йил май ойида "Спортинг" клуби базасида футболчиларга ҳужум қилгани учун мухлисларни жазолади.

"Record" хабарига кўра, 9 нафар мухлисга 5 йиллик қамоқ жазоси тайинланган бўлса, яна 29 нафари шартли муддат олишди, яна 3 киши катта миқдорда жаримага тортилди.

Клуб президенти Бруно де Карвалью 2018 йилнинг 15 май кунида футболчиларни кескин танқид қилгани учун мухлислар гуруҳи клуб қароргоҳига бостириб кириб, машғулот базасида шуғулланаётган футболчилар ва мураббийларга ҳужум қилишган, шунингдек, кийим алмаштириш хонасига ҳам зарар етказишганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 май 14:15:31
James Rodrigez
Bizam istiqlolga yutqizgani uchun lokomotivdi lata futbolchilariga hujum qisek bulardi bita momo terpilale qilishardi loxlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг