UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  0 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  6 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  5 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6

"Советский спорт": "Эрон ва Жанубий Кореяни мағлуб эт ва ЖЧга йўлланма ол" Янгиликлар

"Советский спорт": "Эрон ва Жанубий Кореяни мағлуб эт ва ЖЧга йўлланма ол"

Теглар :  Ўзбекистон МТЖ
Россиянинг "Советский спорт" нашри Россиядаги мундиалга Собиқ Иттифоқ мамлакатларининг қайси бирлари чиқиш имконияти эга эканлигини таҳлил қилди.

Унга кўра Осиё қитъасидан фақат Ўзбекистонда имконият борлиги айтилган:

Жаҳон чемпионатига чиқиш учун ушбу қитъада учта босқичдан ўтиш керак. Собиқ Иттифоқ мамлакатларидан Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон иккинчи босқичда тўхташди. Ўзбекистон айни пайтда учинчи босқичда Эрон, Жанубий Корея, Сурия, Қатар ва Хитой билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Саралаш тугашига учта тур қолганида Ўзбекистон Жанубий Кореядан бир, Эрондан – беш очкога ортда қолмоқда. ЖЧ-2018га икки терма жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олади. Учинчи ўрин соҳиби нариги гуруҳдаги учинчи жамоа билан тўқнаш келади. Бу катта эҳтимол билан Австралия бўлади. Япония ва Саудия Арабистони дастлабки икки ўринни олиши деярли аниқ. Плей-офф ғолиби ЖЧ-2018 йўлланмаси учун КОНКАКАФ минтақаси вакили билан ўйнайди.

Ҳозирча барчаси Ўзбекистоннинг ўз қўлида – охирги учта ўйиннинг иккитаси асосий рақобатчилари бўлган Эрон ва Жанубий Кореяга қарши. Уларни мағлуб эт ва сен Жаҳон чемпионатидасан, - деб ёзади "Советский Спорт" нашри.


Рейтинг: +79   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика