UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  0 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  1 19:02Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 (матнли трансляция)  5 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  6 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  3 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  11 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  8 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0 15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  1 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  3

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим" Янгиликлар

"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"

"Сўғдиёна" клубининг нигериялик янги футболчиси Жон Жуниор Игбарума ўз трансфери ҳақида фикр билдирди.

"Ўзбекистондан таклиф бўлгач, ўзимни янги ўлкада синаб кўришни хоҳладим. Ҳа, мен янги саргузашт, янги синовларни истайман. Ҳаммаси мен билан ишлайдиган агентдан бошланди. У мендан у ерга боришни истайсанми, деб сўради.

Бу мамлакат ҳақида ҳеч нарса билмасдим, якуний қарорни қабул қилишим қийин бўлган бўлса-да, янги саргузаштларни бошдан кечиришга тайёр эдим. 

Келишувга кўра, менга яхши ҳақ тўлашади. Албатта, пул яхши нарса. Лекин мен пул учун бундай танлов қилмадим. Балки футболга бўлган меҳрим ва ундан завқланиш учун шундай қарорга келдим. Олдин ҳам пулни завқланишдан устун қўйиш имконияти бўлган, аммо ўшанда ҳам "Сандвикен" жамоасини танлаганман. Бу гал эса футболчилик фаолиятим поёнига етмасдан янги саргузаштларни хоҳладим.

Ёшимни инобатга олсак, бундай таклиф бошқа бўлмасди. Мен бирини танлашим керак эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон", деди 32 ёшли ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах клуби Игбарума билан бир йиллик шартнома имзолади. Футболчи 2024 йилги мавсумда "Сандвикен" жамоаси сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика