

Мураббийлар штаби ҳимоя ва ҳужум чизиқларини кучайтириш мақсадида кореялик иқтидорли хужумчи Ким Донг-Хини ва сербиялик ҳимоячи Милош Симоновични жамоа йиғинига таклиф этди. 29 ёшли Ким Донг-Хи Жанубий Кореянинг “Соннам” клубида фаолият олиб борган. Милош Симонович эса Сербиянинг “Напредак” клубидаги фаолияти билан танилган. Футболчи Сербия миллий терма жамоасида ҳам тўп сурган. “Нурафшон” га қарши назорат учрашувида уларнинг майдонга тушиши кутилмоқда.





