"Сўғдиёна" либослар бўйича талабни бузгани учун жаримага тортилади
12 мар 14:33
Янгиликлар
"Сўғдиёна" либослар бўйича талабни бузгани учун жаримага тортилади
Унга кўра, жамоалар уй учрашувлари учун кийиб тушадиган уй либосларини мавсум олдидан лигага тақдим этиши керак. Шундан келиб чиқиб Лига меҳмон жамоага меҳмондаги баҳсларда қайси либосларда майдонга тушишини белгилашга, захира ёки учинчи либосларини талаб қилишга ҳақлидир.
Бугун бўлиб ўтадиган Суперлига 4-тури доирасидаги ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувида ОКМК жамоаси мавсум аввалида ўзи тақдим этган уй либосида – кулранг-оқ либосларда майдонга тушиши керак эди. Аммо меҳмонда ўйнаётган "Сўғдиёна" жамоасининг ҳар икки либослари ҳам ОКМКнинг уй либоси рангига яқин бўлган ва учрашувда жамоалар кийиб тушадиган либослар учрашув расмийларининг хақли эътирозига сабаб бўлган. Лига вазиятни ўрганди ва ОКМК жамоасига ушбу учрашувда иккинчи – кўк рангли либосларда майдонга тушишга рухсат берди. "Сўғдиёна" эса меҳмон жамоага белгиланган талабларга риоя қилмагани, ҳар икки танлаган либослари ранги бир-бирига ўхшагани, учинчи захира либосларини Лигага тақдим эта олмагани боис, Мусобақа регламентининг 16.14 бандига асосан жаримага тортилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар