"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди
13 янв 2025 14:36
Янгиликлар
"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди
Янги мавсум олдидан таркибини мустаҳкамлашда давом этаётган жамоа Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, истеъдодли марказий ҳимоячи Беҳруз Жуматовни сафига қўшиб олди.
2026 йил охиригача мўлжалланган шартнома ёш футболчи ва клуб учун янги имкониятлар эшигини очади.

Беҳруз Жуматов ўз фаолиятини "Олимпик" жамоаси сафида давом эттириб келаётган эди. Ёш ва истиқболли ҳимоячи Ўзбекистон U-17 ва U-20 терма жамоаларида ҳам ўзини муносиб кўрсатган. Унинг миллий терма жамоалар сафидаги дастлабки дебюти 2022 йилда Ўзбекистон U-17 таркибида бошланган.
Аввалроқ Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна" йиғинида қатнашаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар