“Сўғдиёна” мураббийлар штабида ўзгариш
24 июл 2017 17:00
Янгиликлар
“Сўғдиёна” мураббийлар штабида ўзгариш
Жамоани ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев бошқариб келаётганди. Клуб рахбарияти Диёр Файзиевни жамоага вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлади.
Шу билан бирга , Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида янги мураббий иш бошлади. Мухлисларга яхши таниш бўлган Зоҳид Нурматов эндиликда жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади ва у футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига маъсул бўлади. 53 ёшли мутахассис бунгача олий лиганинг “Насаф”, “Динамо”, “Гулистон”, “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” каби жамоаларида Баҳром Ҳакимов ва Бахтиёр Ашурматовга ёрдамчи мураббий сифатида асссисентлик қилган. Қўқонлик мураббийнинг сўнгги иш жойи “Андижон” эди. Ўтган йили май ойида ўз аризасига кўра, “бургутлар” билан хайрлашишга қарор қилган Нурматов бунгача ҳеч бир жамоада кўриниш бермай келаётганди.
Биз янги мураббийимизга жамоамиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишида, куч-қувват ва омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
“Сўғдиёна” матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Фикрлар